1445 йил 7 зулқаъда | 2024 йил 15 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дин — илм ва амалдир!

18:30 / 06.03.2022 1651 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Баъзилар динни фақатгина баданий ибодатдан иборат деб ўйлашади. Ҳолбуки, дин илм ва ибодатдир. Илмсиз дин фалокатдир.

Ўйлаб кўринг, бир пайтлар шундай кишилар чиқдики, саҳобалар уларнинг қилган амаллари олдида ўз амалларини оз ҳисоблаб қолишди. Аммо у кишиларда ибодат бўлсада англаш йўқ эди, фиқҳ йўқ эди, илм йўқ эди. Оқибат шу бўлдики, улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўнг башариятнинг энг гултожлари бўлган саҳобалар розияллоҳу анҳумга қарши қилич кўтаришди.

Имом Молик роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«Бир қавм ибодатни исташди, илмни зое қилишди. Оқибатда Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматига қилич яланғочлаб қарши чиқишди. Агар улар илм олишганида илм уларни бундан тўсган бўлар эди!».

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«Илмсиз амал қиладиган киши ислоҳдан кўра кўпроқ фасод қилади. Илмни шундай талаб қилингки, ибодатга зарар етмасин. Ибодатни шундай қилингки, илмга зарар етмасин!».

Ибодатнинг кўпи илмдан беҳожат қилмайди. Дин ва дунёни тушуниш албатта илмдадир!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Олимнинг обиддан афзаллиги худди тўлин ойнинг бошқа юлдузлардан афзаллиги кабидир», дейдилар.

Бугун ҳам мусулмон умматини қони тўкилишида динсизлар билан бир қаторда илмсиз мусулмонларнинг, ақидаси бузуқ обидларнинг ҳам яхшигина ҳиссаси бор.

Зеро, бир мусулмоннинг ноҳақдан қони тўкилганидан, Аллоҳ учун бу дунёнинг йўқ бўлиб кетиши енгилроқдир!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Закот, сўзи луғатда .поклик, ва .ўсиш, деган маъноларни англатади. Закот берган кишининг моли покланади. Закот бермаган кишининг моли эса ичида закотга давоми...

4612 12:10 / 17.05.2019
Мен чўл кемасиман. Чўлдан ҳеч бир қийинчиликсиз ва ташна бўлмай юриб ўтаман. Узоқ масофаларни ҳам малол келмасдан босиб ўтишга қодирман.Мен Маккада яшардим. Ўша давоми...

2400 11:00 / 29.11.2020
Умар ибн Абдулмалик Киноний айтади .Ибн Муҳайриз Рум ўлкасида бир олимнинг суҳбатида бўлди. Унинг ҳузуридан чиқишда эса насиҳат қилишни сўради. Олим Ибн давоми...

1524 08:00 / 20.11.2019
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган Эй одамлар Бир масал айтилмиш, бас, унга қулоқ солинг Албатта, сизлар Аллоҳни қўйиб, давоми...

1741 16:21 / 12.10.2020
Аудиолар

121403 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42900 14:35 / 11.08.2021