1445 йил 13 зулқаъда | 2024 йил 21 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Таомингизни пашшадан қутқаролмайсиз

16:21 / 12.10.2020 1748 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

يَا أَيُّهَا النَّاسُ ضُرِبَ مَثَلٌ فَاسْتَمِعُوا لَهُ إِنَّ الَّذِينَ تَدْعُونَ مِن دُونِ اللَّهِ لَن يَخْلُقُوا ذُبَاباً وَلَوِ اجْتَمَعُوا لَهُ وَإِن يَسْلُبْهُمُ الذُّبَابُ شَيْئاً لَّا يَسْتَنقِذُوهُ مِنْهُ ضَعُفَ الطَّالِبُ وَالْمَطْلُوبُ

“Эй одамлар! Бир масал айтилмиш, бас, унга қулоқ солинг! Албатта, сизлар Аллоҳни қўйиб, топинаётган нарсаларингиз, агар барчалари бирлашсалар ҳам, битта пашша ярата олмаслар. Ва агар пашша улардан бирон нарсани тортиб олса, ундан ўшани қутқариб ололмаслар. Талаб қилувчи ҳам, талаб қилинган ҳам ожиз бўлди”. (Бошқа катта жонзотларни қўйсинлар-у, энг кичик, энг ҳақир, энг аҳамиятсиз кўринган пашшани яратишга уриниб кўрсинлар. Ярата олмаслар. Хўш, энди бир дона пашшани ярата олмаган бутга қандай қилиб топиниш, сиғиниш, айтганини (агар айтолса,) қилиш мумкин? Асло мумкин эмас. Умуман ақлга, мантиққа тўғри келмайди. Пашша жуда заиф, ҳақир жон. Аммо, у сабаб бўлиб баъзи бир касалликларни ташиб келтирса, ҳаммаси тўпланиб, ҳаракат қилса ҳам, ўша касалликдан зарар кўраётганни ёки ўлаётганни қутқариб қололмайдилар. Буни ҳамма ҳаётда кўрган. «Талаб қилувчи ҳам, талаб қилинган ҳам ожиз бўлди». Яъни, Аллоҳдан ўзганинг ибодатини талаб қилувчи ҳам, ибодати талаб қилинган нарсалар ҳам ожиздирлар. Бирон нарса қўлларидан келмас.) (Ҳаж сураси, 73-оят).

Ва агар пашша улардан бирон нарсани тортиб олса, ундан ўшани қутқариб ололмаслар” 

Оятнинг ушбу қисми борасида бир неча илмий тадқиқотлар хулосалари тақдим этилди. Хўш, пашша инсондан нималарни тортиб олади? Инсон ундан нималарни қайтариб ололмайди?

Маълумки, пашша олд-орқа, тепа-паст томонларга ҳаракатланадиган, парвоз асносида турли тезкор ҳаракатлар (манёврлар)ни амалга ошира оладиган ҳашаротдир. У ўзининг тезкорлиги, хавф-хатардан чаққонлик билан қоча олиши сабабли инсон тановул қилаётган таомдан нимадир олиб кетса, инсон уни тута олмайди. Кўпчилигимиз пашшани осонликча тутиш, ўлдириш қийинлигига кўп бора гувоҳ бўлганмиз.

Иккинчи томондан агар инсон ўша пашшани тутиб олган тақдирда ҳам таомидан олиб кетган нарсани пашшадан қайтариб олишга ожизлик қилади. Чунки пашшанинг мураккаб ҳазм қилувчи аъзоси бўлмагани учун олмоқчи бўлган таомига идишда тургандаёқ махсус суюқлик юборади. Суюқлик уни эритиб бўлгач, хартуми билан сўриб олиб, тўғри қонга юборади. Шундай қилиб пашша идишдан олган таомини таркиби ўзгарган, ҳазм бўлган, суюлтирилган ҳолида сўриб олади. Ҳеч бир инсон ва ҳеч қандай жиҳоз пашша олган таомни асл ҳолича идишга қайтариб ололмайди.  

Учинчи тарафдан бугунги илмнинг исбот қилишича, пашша инсонга бир неча касалликларни ташир экан. Бунинг натижасида ўша инсоннинг касаллигини, соғлигини тортиб олади. Баъзан ўша инсоннинг ҳаёти шу билан якунланиши ҳам мумкин. Пашша орқали инсонга ўтадиган касалликлар: ич терлама, ичак сили, вабо, гельминтоз, ичбуруғ ва бошқа касалликлар.  

Демак, пашша бизнинг таомимиздан озгина егулик олиб кетса, уни тутиш қийин бўлганидан олиб кетган нарсасини қайтариб ололмаймиз. Пашшани тутиб олсак ҳам таом бутунлай ҳазм бўлган, суюлтирилган, таркиби ўзгарган ҳолда бўлгани учун уни аввалги асл ҳолида қайтариб ололмаймиз. Чунки ўша озгина таом аллақачон пашшанинг қонига сўрилиб кетган бўлади. Шунингдек, пашша турли касалликлар тарқатиши орқали бизнинг саломатлигимизни ҳам “тортиб олар” экан.

Бундан ўн тўрт асрдан кўпроқ вақт олдин нозил бўлган Қуръони Каримда жуда нозик услуб билан пашша олган таомини дарҳол эритиб, ҳазм қилиб юборишга, уни пашшадан тортиб олиш ва аслига қайтариш инсоннинг қўлидан келмаслигига, пашша турли чаққон ҳаракатлар билан учадиган ҳашарот эканлигига, шунингдек, пашша турли касалликларни ташувчи эканлигига ишора қилинган. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳашаротларга оид илм бўйича мутахассис бўлмаганлар. У зот Қуръони Каримни Жаброил алайҳиссалом орқали Аллоҳ таолонинг Ўзидан қабул қилиб олганлар.

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Иброҳим ибн Абдурраҳмондан ривоят қилинади .Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу урушда оғир ярадор бўлиб, ҳушидан кетди. Атрофдагилар уни жон таслим қилди деб давоми...

1578 08:05 / 31.10.2019
Абу Зиноддан ривоят қилинади .Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу муҳтазор жон таслим қилиш ҳолатга тушгач, йиғлаб туриб, шундай деди .Шунча жангларда қатнашдим. давоми...

1752 08:00 / 06.11.2019
Бану Исроиллик бир аёл ўғлини эмизаётган эди, олдидан хушсурат бир киши от миниб ўтиб қолди. Аёл отлиққа ҳавас қилиб, .Аллоҳим, ўғлимни шунга ўхшатгин,, деб дуо давоми...

2802 08:00 / 07.09.2020
27 май куни ижтимоий тармоқларда Вақфrdquo фонди ҳақида асоссиз гаплар тарқалди. Фонд ҳақида турли гапсўзлар айтила бошланди. Нима эмиш, вақф мулклари сифатида давоми...

1674 15:00 / 28.05.2019
Аудиолар

121675 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43124 14:35 / 11.08.2021