1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Тилга кирган чақалоқ

08:00 / 07.09.2020 2791 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бану Исроиллик бир аёл ўғлини эмизаётган эди, олдидан хушсурат бир киши от миниб ўтиб қолди. Аёл отлиққа ҳавас қилиб, «Аллоҳим, ўғлимни шунга ўхшатгин», деб дуо қилди. Шу пайт бола онасининг кўкрагини оғзидан чиқарди, отлиққа қараб туриб, «Аллоҳим, мени унга ўхшатмагин», деди-да, эмишда давом этди. Шу пайт уларнинг олдидан бир аёлни олиб ўтишди. Одамлар уни «Ўғри! Зинокор!» деб ҳақоратлашар, аёл эса: «Аллоҳ менга кифоя. У қандай яхши Вакил», дер эди. Эмизаётган она буни кўриб, «Аллоҳим, боламни бу аёлга ўхшатмагин», деди. Бола эса яна олдинги сафардагидек, «Аллоҳим, мени унга ўхшатгин», деди. Она чақалоғининг икки сафар ҳам ўзига номувофиқ гапирганига ҳайрон бўлиб, бунинг сабабини сўради. Ўғли деди: «Боя олдимиздан ўтган отлиқ золимлардан эди. Шунинг учун «Аллоҳим, мени унга ўхшатмагин», дедим. Одамлар зинокор, ўғри деб айблаган аёл бўлса умуман ўғри ҳам, зинокор ҳам эмас эди. У аслида покдомон аёл бўлиб, одамлар унга ноҳақ туҳмат қилишаётганди. Шунинг учун «Аллоҳим, мени шунга ўхшатгин», дедим».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир одам солиҳлардан бирига .Аллоҳдан узоқлашиб кетяпман. Бунинг давоси, чораси нима, деди. Солиҳ киши деди .Ихлоснинг томири, сабрнинг япроғи, хокисорлик давоми...

1049 08:24 / 25.10.2020
Ийсо ибн Умар айтади Амр ибн Атаба ибн Фарқад кечаси отига миниб, қабристонга борарди. Отидан тушиб, қабрлар олдида тўхтатиб қолар ва Эй аҳли қабр Саҳифалар давоми...

2951 11:01 / 18.11.2018
Ваҳб ибн Мунаббаҳ айтади .Бир обид Аллоҳга эллик йил ибодат қилди. Аллоҳ унга .Сени мағфират қилдим,, деб нидо қилди. У .Роббим, мен гуноҳ қилмаган бўлсам, нима учун давоми...

1984 07:10 / 14.05.2019
Масъудий Авн ибн Абдуллоҳ фақиҳлардан бирига шундай деганини ривоят қилади .Кимки Аллоҳга тақво қилса, У Зот унга ташвишлардан чиқиш йўлини пайдо қилур ва ўзи давоми...

1887 08:06 / 17.01.2020