1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Бу халқ ўқиши лозим!

17:00 / 06.03.2022 2434 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мўғулларнинг Бағдодга киргандан сўнг қилган энг ёмон иши китоб ва кутубхоналарни ёққани ва дарёга ташлаганидир.

Бағдод бир неча йиллардан сўнг қайтариб олинди. Аммо у китоблар абадий қайтмади.

Адабиёти, маданиятига эътибор бермайдиган миллат йўқ бўлишга маҳкум. Мўғуллар уришқоқ халқ эди. Улар китобни ҳам, адибни ҳам билишмас эди. Улар бир дона қўлёзма ёзишмаган, бир дона бино қуришмаган эди. Улар келди, уришди, ғалаба қилди, ўлдирди, ёқди, ўлдирилди, мағлуб бўлди ва йўқ бўлди.

Бугун уларнинг Бағдодга келганига далолат қиладиган бирор нарса қолмади. Аммо Андалус ўзининг қасрлари, масжидлари, китоблари, адабиёти, санъати ва архитектураси билан биз мусулмонлар у ерда бир пайтлар бўлганимизга яққол ишора қилиб турибди.

Бу умматнинг илм, маданият байроғини кўтариб инсониятни бир неча аср бошқарганидан таажжубланмаса ҳам бўлади. Бу дин қилич билан келмаган. У билан тарқамаган. Қиличга даъват йўлида инсонларга етиб олиш учун суянилган, холос. Барча фатҳларда қилич ва урушиш инсонлар билан уларнинг Робби орасини тўсмоқчи бўлганларга қарши охирги чора бўлган.

Қуръони Каримдаги аввалги буйруқ «Ўқи!» деган сўз билан бошланган.

Бадр жангидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асирга тушган мушрикларнинг ўқиш-ёзишни биладиганларидан кимки мусулмон фарзандларидан ўнтасига ўқиш-ёзишни ўргатса, озод қилинишини айтдилар.

Ер юзида шунақанги бошқа бир дин борми?! Юртига душман бостириб келади. Душмандан ғалаба қозонади. Сўнгра душманидан қиличини кўтариб дейди:

«Ўқитишингизни истаймиз. Бу халқ ўқиши лозим!»

«Ҳилол» журналининг 9(30) сонидан олинди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фарзанд отаона қўлида бир омонат. Боланинг тоза қалби мум каби ҳар шаклга кира олади. Шаклнинг қандай бўлиши эса бевосита оиладаги тарбиявий муҳимтга боғлиқ. давоми...

2203 09:03 / 27.05.2021
Фарзандларингиз хусусида қўрқиш керак эмас, уларни тарбия муассасаларида зулмга рўбаро келишларидан безовта бўлиш ҳам керак эмас. Чунки сизлар уларни тили давоми...

1905 09:00 / 26.11.2021
Ҳар бир инсоний алоқада ўзига яраша ҳақҳуқуқ ва мажбурият бўлганидек, дўстликнинг ҳам ўзига яраша ҳуқуқлари ва масъулиятлари бор. Руҳий тарбия бўйича мутахассис давоми...

4985 23:10 / 17.05.2017
.Исломий молиялаштириш банкдан эмас, уйдан бошланади,, дея таъкидлайди университет раҳбари ва молиявий бошқарув мураббийи доктор Мурниати давоми...

2277 16:00 / 18.03.2021