1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Намоз ўқимаганлар сўровдан қўрқсинлар

17:00 / 09.01.2022 3215 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Язийд ибн Асвад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У киши ёш болалик чоғларида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқиганлар. У зот намозни ўқиб бўлиб, бирдан икки кишининг намоз ўқимай, масжиднинг бир томонида турганларини кўриб қолдилар. Бас, уларни чақирдилар. Уларни қалтираб турган ҳолларида олиб келишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизларни биз билан намоз ўқишдан нима ман қилди?» деб сўрадилар. Икковлари:

«Биз намозни ўз жойимизда ўқидик», дейишди.

Бас, у зот:

«Ундай қилманглар. Қачон бирортангиз ўз жойида намоз ўқиса-ю, сўнгра имомни намоз ўқимаган ҳолда топса, у билан намоз ўқисин. Албатта, у(намоз) унинг учун нафлдир», дедилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Ёшликдан жамоат билан намоз ўқишга тарғиб.

2. Раҳбар кишиларнинг намоз ўқишини кузатиб туриши лозимлиги.

3. Намоз ўқимаганларнинг нима учун намоз ўқимаганлари ҳақида сўраб-суриштириш кераклиги.

4. Одамларда намоз ўқимаганлари учун қилинадиган сўровдан қўрқиш ҳисси бўлиши зарурлиги.

5. Ўз жойида намоз ўқиб олган киши ўша намоз жамоат билан ўқилаётганининг устидан чиқса, уларга қўшилиб ўқиса жоизлиги ва бу намоз унинг учун нафл намоз бўлиши.

Ҳанафий мазҳабида ўзи ёлғиз намоз ўқиган одам жамоатга ҳозир бўлса, нафл нияти билан қўшилади. Намозни жамоат билан ўқиган одам эса яна бошқа бир жамоатга қўшилиб, яна ўқиши шарт эмас.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Сизлардан биров масжидда туриб, мудраса, ўша ўтирган жойидан давоми...

2289 18:30 / 20.03.2022
. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирортангиз масжидидаги намозни битирса, уйи учун ҳам ўз намозидан давоми...

415 11:50 / 24.12.2023
. . Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кеча уйғонганларида .Субҳаналлоҳ, бу кеча қайси давоми...

1464 11:00 / 13.03.2023
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бир одам йўлда юриб кетаётиб, тиканли шохни кўриб қолибди ва уни йўлдан олиб давоми...

1719 19:00 / 19.12.2021