1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Беадаблик: Амалга ўтирсанг, ўзингдан кетма!

19:00 / 09.01.2022 1933 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Журналист титаник конструктори Томас Эндрюсдан кеманинг қуввати ва хавфсизлиги ҳақида сўраганида Эндрюс: «Бу кема чўкмайдиган кема. Ҳатто Яратган ҳам буни чўктира олмайди!», деган эди.

Озгина вақт ўтмасдан Эндрюс Аллоҳнинг биргина кичкина айсберг номли аскари нималарга қодирлигини ўз кўзлари билан кўрди.

Башариятнинг барча гуноҳини тарозунинг бир палласига, Аллоҳга нисбатан беадаблигини иккинчи палласига қўйилса ана шу иккинчи палла оғир келади.

Аллоҳ таоло осий бандасига муҳлат беради. Кишилар «нега Аллоҳ буни жазоламаяпти?», дея Аллоҳнинг ҳалимлигидан ҳатто ҳайронлар қолишади. Аммо Аллоҳга беадаблик қилганларнинг жуда ҳам озчилиги бу дунёда омон қолган.

Намруд, Фиръавн, Қорун, Од қавми, Самуд қавми, Лут қавми бунга ёрқин далил. Бу Аллоҳнинг коинотдаги қонунидир.

Мисрлик Ҳамза Басюний исмли киши Миср қамоқхоналарида сиёсий-диний маҳбусларга азоб бериш билан шуғулланар эди. У маҳбусларга азоб бериб туриб: «Қани ўша Аллоҳинг? Керак бўлса Уни ҳам қозиққа ўтқазаман!», деб оғзидан тупук сачратиб бақирар эди. Бир куни унинг машинаси темир-терсак тўлдирилган юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Бир темир Ҳамза Басюнийнинг оғзидан кириб орқасидан чиққан эди. Унинг танасидан темирни суғуриб олиш учун танасини майдалашди.

Баъзи инсонлар салгина амалга минса ўзидан кетиб, баъзи ҳолларда ўзини «худоман» деб ҳам юборади.

Башарият Аллоҳга адабсизлик қилар экан, Унинг қудрати ажойиботларини албатта кўради!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир киши халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига келиб ўғлидан шикоят қилди. Умар розияллоҳу анҳу унинг ўғлига одам юбордилар. У келгач унга давоми...

2694 09:00 / 06.08.2022
Интернетда бир маълумотни қидираётиб, қизиқ нарсага дуч келиб қолдим. Унда украиналик яҳудий олими қандай қилиб ўзининг Исломга киргани ҳақида хабар берган экан. давоми...

2341 10:00 / 25.08.2021
Садақаларни ошкор қилсангиз, бу қандай ҳам яхши Агар уларни махфий қилсангиз ва фақирларга берсангиз, бу сиз учун яхшидир. Сиздан ёмонликларингизни кетказадир. давоми...

4978 17:00 / 17.07.2021
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймАллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки, юртимиз ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан тараққий этиб боряпти. Бир томондан давоми...

4435 22:12 / 23.11.2017