1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Жаннатнинг калити нима?

12:10 / 28.05.2019 8534 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Намознинг калити – таҳорат, жаннатнинг калити – намоз» 

Абу Довуд ривоят қилган.

Муоз ибн Жабални Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Яманга юбораётганларида унга шундай дедилар: «Тез кунларда аҳли китоблар сендан жаннат калити ҳақида сўрайдилар, уларга «Лаа илаҳа иллаллоҳ», деб гувоҳлик бермоқ, дегин» (Байҳақий ривоят қилган).

«Саҳиҳул Бухорий»да келишича, Ваҳб ибн Мунаббаҳга: «Жаннатнинг калити «Лаа илаҳа иллаллоҳ» эмасми?» дейилди. Ваҳб: «Шундоқ, лекин ҳар қандай калитнинг тишлари бўлади. Агар калит тишли бўлса, эшик очилади, тиши бўлмаса, очилмайди», деди.

Тишлар Аллоҳ таолони якка-ю ёлғиз билиш ва Унгагина ибодат қилишдан иборатдир.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: «Иймон келтириб, яхши амаллар қилган зотларга хушхабар берингки, улар учун остларидан дарёлар оқиб турувчи боғлар бор» (Бақара сураси, 25-оят).

«Албатта иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун фирдавс боғлари манзил бўлур» (Қаҳф сураси, 107-оят).

Иймон билан амал ҳақидаги бундай мисоллар Қуръон каримда жуда кўп. Юқорида Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинган биринчи ҳадиснинг тақозоси ҳам шу.

Жаннат калити фақат тавҳид экани ҳақида ҳадислар бисёр. "Саҳиҳайн"да Абу Зар ва бошқалардан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Аллоҳ таолога бирор нарсани ширк келтирмасдан вафот қилса, жаннатга киради», дедилар. «Зино ва ўғрилик қилса ҳамми?» дейишди. «Зино ва ўғрилик қилса ҳам», дедилар.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«Малакул мавт (Ўлим фариштаси) бир кишининг олдида ҳозир бўлди. Аъзоларининг ҳар бирини қараб чиқди ва ҳеч қандай яхшилик топмади. Сўнг қалбини ёриб кўрди, унда ҳам ҳеч нарса топмади. Сўнг жағини очди ва тили танглайига «Лаа илаҳа иллаллоҳ» деб ёпишиб қолганини кўрди-да: «Ихлос калимасини айтганинг эвазига сенга жаннат вожиб бўлди», деди».

(Табароний ривоят қилган).

Имом Қуртубийнинг «Тазкира»сидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Беморликда ҳикмат кўп. Айниқса, ҳозирги тожсимон вирус касаллиги жуда кўп ҳақиқатларни яхши тушуниб, ҳаётни теранроқ англашга сабаб бўлмоқда.Сўнгги пайтларда давоми...

2678 04:03 / 01.09.2020
Ҳаром таомларни ейиш ва ҳаром ичимликларни ичиш исрофнинг энг каттасидир. Улкан гуноҳдир.Аллоҳ таоло Аъроф сурасида марҳамат қилади .Ебичинг ва исроф қилманг. давоми...

3357 20:10 / 10.01.2019
Бишр Ҳофийнинг синглиси Имом Аҳмаднинг олдига бориб, шундай дедиndash Биз кечаси билан тўқувчилик қилиб, тирикчилик қиламиз. Баъзан Бағдод волийларининг Бану давоми...

2610 08:11 / 23.03.2021
Оилаларнинг бузилишига сабаб бўладиган, аёллар томонидан содир этиладиган биринчи хато ndash номаҳрам эркак билан холи қолиб гаплашишдир. Хоҳ телефон, хоҳ ижтимоий давоми...

25064 16:00 / 29.07.2019