1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Тақво дарси

08:11 / 23.03.2021 2621 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бишр Ҳофийнинг синглиси Имом Аҳмаднинг олдига бориб, шундай деди:

– Биз кечаси билан тўқувчилик қилиб, тирикчилик қиламиз. Баъзан Бағдод волийларининг Бану Зоҳирлик қўриқчилари ёнимиздан ўтиб қолишади, шунда машъаланинг ёруғи тушганда бир-икки қатор тўқиб қоламиз. Шуниси бизга ҳалолми ёки ҳаромми?

– Сиз кимсиз?

– Бишрнинг синглисиман.

– Оҳ, Бишрнинг оиласи... Сизлардан доим ҳақиқий вараъ (тавқо) ҳақида эшитаман. Хонадонингиздан ҳақиқий тақвонинг ифори келиб туради. Сизлар ўша ёруғда тўқиманглар.

«Солиҳлар гулшани» китобидан олинди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Хут ибн Рофеъдан ривоят қилинади .Амр ибн Атаба шериклари билан уларнинг ходими бўлишга шартлашиб олган эди. Иссиқ кунлардан бирида у чорва боққани чиқди. давоми...

1386 08:01 / 08.01.2020
Террор милодий йигирманчи асрнинг охирига ва XXI асрнинг аввалига келиб оламшумул муаммога айланди. Бу бало жаҳон ҳамжамиятини қаттиқ ташвишга солиб қўйди. Энди давоми...

2677 08:08 / 06.11.2018
Истанбулда бутун дунёга машҳур бўлган жуда кўп гўзал жойлар бор. Султон шаҳрининг ажойиб ва чиройли масканлари қаторига китоб шаклида безатилган ўриндиқларни давоми...

2647 11:00 / 06.02.2019
Али ибн Ҳусайн ибн Воқид отасидан ривоят қилади .Абу Муслим Иброҳим ибн Соиғ ўлдирилганидан кейин уни тушда кўргим келаверди. Бир куни у тушимга кирди. Ундан давоми...

1536 07:10 / 31.05.2019