1445 йил 7 зулқаъда | 2024 йил 15 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ислом – террорга қарши

08:08 / 06.11.2018 2681 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Террор милодий йигирманчи асрнинг охирига ва XXI асрнинг аввалига келиб оламшумул муаммога айланди. Бу бало жаҳон ҳамжамиятини қаттиқ ташвишга солиб қўйди. Энди «жаҳон уруши», «ядро ҳалокати хавфи» ҳақидаги гаплар қолиб, ҳамма террор ва унинг хавф-хатари ҳақида гапирадиган бўлиб қолди. Кўпчилик иттифоқ бўлиб, террорнинг дини, ирқи ва миллати бўлмайди, ҳаммамиз бу офатга қарши биргаликда курашишимиз лозим, демоқда. Авваллари бўлмаган бу нарсани таърифлашга ҳам ҳаракат қилинмоқда. Ҳали террорнинг таърифида бир қарорга келинмаган бўлса ҳам, кўпчилик уни «Ўз мақсадига эришиш йўлида бошқаларнинг жони, моли ва обрўсига куч ва қурол ишлатиш йўли билан зарар етказиш» деб атамоқдалар.

Ўз-ўзидан «Бу масалаларга Ислом дини таълимотларида қандай қаралади?» деган савол пайдо бўлади. Албатта, бу каби саволларга Қуръон ва Суннатда жавоблар тайёр. Жавоб беришдан аввал террордан кўрилаётган зарарларга бир назар солайлик. Бу рўйхатнинг энг бошида бегуноҳ одамларнинг кўплаб ҳалок бўлиши туради. Кейин кишиларнинг мол-мулклари зое бўлиши, шарафларига футур етиши, халқлар орасидаги муносабатларнинг ёмонлашиши, дунёда хавф-хатар бардавом бўлиши каби инсониятга зарарли кўпгина нарсалар келади. Ислом инсониятга зарар етишига мутлақо қаршидир. Ислом Аллоҳ таоло томонидан инсоният  бахт-саодатини таъминлаш учун жорий қилинган диндир. Ислом динининг таълимотлари, қонун-қоидалари ва амалларидан бешта бош мақсад кўзда тутилгандир:

1. Инсон ҳаётини муҳофаза қилиш.

2. Инсон ақлини муҳофаза қилиш.

3. Инсон динини муҳофаза қилиш.

4. Инсон наслини муҳофаза қилиш.

5. Инсон мол-мулкини муҳофаза қилиш.

Террор эса айнан ушбу мақсадларга қарши фаолиятдан иборатдир. Террорнинг бош зарари, яъни бегуноҳ инсонларнинг ўлдирилишига Ислом қанчалар қарши эканини билишнинг ўзи бу илоҳий диннинг террорга нечоғлик қарши эканини очиқ-ойдин кўрсатади.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ

«Ким бир жонни бирор жон сабабисиз ёки ер юзида бузғунчилик қилмаса ҳам ўлдирса, худди ҳамма одамларни ўлдиргандек бўлади. Ким уни тирилтирса, худди ҳамма одамларни тирилтиргандек бўлади» (Моида сураси, 32-оят).

Исломда ҳар бир жон ниҳоятда юқори баҳоланади. Шу боис бир беайб инсонни ўлдирган одам бутун бошли инсониятни ўлдиргандек жиноят қилган ҳисобланади. Чунки жонлар кўп бўлгани билан, ҳаёт кечириш ҳаққи битта. Ҳар бир жон ҳаёт кечириш ҳаққига эга. Ана шу жонлардан биттасини ўлдирган одам ҳамма жонларнинг ҳаёт кечириш ҳаққига тажовуз қилган бўлади. Аксинча, битта жоннинг ҳаётини сақлаб қолиш эса ҳамма жонларнинг ҳаёт кечириш ҳаққини сақлаб қолган билан тенг.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир аҳдлашган жонни ўлдирса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидлай олмайди. Албатта, унинг ҳиди қирқ йиллик масофадан келиб турур», дедилар».

Бухорий ва Термизий ривоят қилишган.

Ушбу ҳадисдан кофир бўлса ҳам, инсоннинг жони Ислом наздида қанчалик қадр-қийматга эга экани кўриниб турибди.

Ҳадиси шарифда муъоҳид – аҳдномаси бор ғайридинни ўлдиришнинг оқибати қандай бўлиши ажойиб ўхшатиш ила васф қилинган. Мазкур жиноятни қилган одам «жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидлай олмайди». Жаннатга кириш, ундаги хушбўй мушки анбарлардан ҳидлаб, лаззат олиш у ёқда турсин, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидлай олмайди. Яқинига йўлай олмаслик қай даражада бўлади? Бундай жиноят қилган одам жаннатдан қирқ йиллик йўлдан ҳам узоқроқда бўлади. Чунки жаннатнинг «ҳиди қирқ йиллик масофадан келиб турур».

Шундай экан, ҳар бир мўмин-мусулмон ўзи билан тинч-тотувликда яшамоқчи бўлган ҳар бир ғайридиннинг ҳурматини жойига қўйиши, унга зинҳор ёмонлик қилмаслиги лозим.

Террордан дунёга келаётган ҳар бир зарарга қарши юқоридагига ўхшаш кўплаб таълимотлар мавжуд. Уларнинг ҳар бири ҳақида алоҳида китоб ёзиш мумкин. Шунинг учун бемалол «Ислом террорнинг ҳар қандай кўринишига мутлақо қаршидир» дейиш бизнинг бурчимиздир. Мусулмонлар террорга қарши курашнинг биринчи сафларида бўлишлари лозим.


“Иймон” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дўстимнинг илтимосига кўра принтердан бир маълумотни қоғозга чиқараётган эдим. Бирдан қурилмага варақ тиқилиб, ишламай қолди. Ўзимча жиҳозни тузатмоқчи бўлдим. давоми...

4994 17:20 / 18.03.2019
Собит алБуноний айтади .Кўркам бир йигит бор эди. Бир куни онаси унга .Ўғлим, бир кунинг қолган бўлса ҳам, қадрига етгин,, деб насиҳат қилди. Аллоҳ таолонинг амри давоми...

1902 08:00 / 06.02.2021
Арабча .эътикоф, сўзи .лозим тутиш, туриб қолиш, маъноларини билдиради. Эътикоф ndash банданинг Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш ва ибодат нияти билан масжидда давоми...

1846 08:00 / 25.05.2019
Савол Бир биродаримиз анча йиллар олдин бир қиз билан яхши кўришиб, .Мен сенга уйланаман. Уйланмасам, эмган сутим ҳаром бўлсин,, деб қасам ичган экан.Тақдир давоми...

2305 18:40 / 09.04.2019
Аудиолар

121404 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42900 14:35 / 11.08.2021