1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Вақф фонди сув билан боғлиқ йирик лойиҳани якунлади

10:00 / 21.02.2019 2054 pdf Ўқиш режими + -

Аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида “Вақф“ хайрия жамоат фонди томонидан “Оби-ҳаёт“ номли акция ташкил этилиб, Сурхондарё вилоятида сув чиқариш ишлари бошлаб юборилгани ҳақида "Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати хабар берди.

Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани Боғи Обод, Себзор ва Эҳтиром маҳаллалари аҳолисига “Вақф“ хайрия жамоат фонди томонидан кўмак кўрсатилди.

8 минг нафардан ошиқ аҳоли яшовчи ушбу қишлоқларга “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан тоза ичимлик суви тармоғини ўтказиш ишлари якунига етказилди. Ушбу хайрли ишларда маҳаллада яшовчи аҳоли ҳам фаол иштирок этди.

Ушбу қишлоққа фазилатли ишларни якуни ҳамда сув иншоотининг очилиш маросимида "Вақф" хайрия жамоат фонди бошқарув раҳбари Искандар Халилов ҳам қатнашди. Очилиш маросими Қуръон тиловати билан бошланиб, ушбу хайрли ишларда қатнашганлар, ҳомий тадбиркорлар, ҳомийлик қилган барчанинг ҳаққига дуо қилинди.

Инсоннинг чанқоғини қондириш, сув чиқариш масаласида кўплаб ҳадислар келтириб ўтилган бўлиб, улардан олинадиган фойдани тўғри англаган инсон бу ишлар қанчалик савобли эканини англайди. Бир ҳадисда бундай дейилади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бундай дедилар: “Ким сув бор жойга сув чиқарса, бир жонни озод қилгандек бўлади, ким сув йўқ жойга сув чиқарса, бир жонни тирилтиргандек бўлади” (Ибн Асокир ривояти).

Бир кишининг чанқоғини қондиришнинг савоби улкан, бутун бир маҳалла ёки қишлоқ аҳлининг эҳтиёжини қондириш эса улкан савобларнинг ёғилишига сабаб бўлади.

Islom.uz портали таҳририяти

 

Манба
“ВАҚФ” хайрия жамоат фонди
Мавзуга оид мақолалар
Муқаддас Макка шаҳридаги Масжид улҲарамда дунёдаги энг катта соябонларнинг ўрнатилиши якунланмоқда.Саудия Арабистони ҳаж вазирлиги манбасининг хабар қилишича, давоми...

2395 15:01 / 08.10.2018
Доғистон муфтийси шайх Аҳмад Афандининг қаламига мансуб .Солиҳларнинг фазилатлари, китобини индонезия тилига таржима қилишни режалаштирилган.Шу мақсадда давоми...

807 16:00 / 21.01.2022
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2024 ҳижрий 1445 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарорлари қабул давоми...

5023 18:29 / 07 март
Навбатдаги янгилик Доктор Айман Рушдийнинг .Суратли тажвид, асари ўзбек китобхонларига асл нусхаси ва муаллифнинг расмий рухсати асосида илк бор тақдим давоми...

5111 15:45 / 24.03.2022
Аудиолар

118754 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40712 14:35 / 11.08.2021