1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Довуд Тоийнинг вафоти

07:30 / 21.02.2019 2877 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳафс ибн Умар Жаъфарий айтади: «Довуд Тоий бетоб бўлиб қолди. У жаҳаннам зикр қилинган бир ояти каримани кечаси билан такрор-такрор ўқиб, эрталаб бетоб бўлиб қолибди. Қўшнилари, қариндошлари ҳовлига киришса, у бошини бир хом ғишт устига қўйган ҳолда жон таслим қилган экан. Қўшнилар билан бирга кирган Ибн Саммок унга қараб: «Эй Довуд, қориларни уятга қўйдинг-ку!» деди. Довуд Тоийнинг жанозасига жуда кўп одам ҳозир бўлди.

Тобутни кўтариб, қабристонга олиб кетишди. Ибн Саммок унга қараб: «Эй Довуд, нафсинг сени қўлга олишидан олдин сен уни жилаб олган эдинг. Ҳисоб-китоб бўлишидан аввал нафсингни ҳисоб-китоб қилиб олган эдинг. Бугун савобинг ўзинг орзу қилгандек бўлди. Бундай натижа учун сен тинимсиз амал қилдинг», деди. Абу Бакр ибн Айёш: «Аллоҳим, Довуднинг қилган амаллларини бесамар қилмаган!» деб дуо қилди. Ўша ердаги одамлар ҳам унинг дуосига «Омин» деб туришди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Али ибн Мадинийдан ривоят қилинади .Тушимда Холид ибн Ҳорисни оқ либосда кўрдим. .Аллоҳ сизга қандай муомала қилди, дедим. .Аҳволимиз қийин, деб кўп айтганим учун давоми...

2080 09:17 / 06.10.2019
Шайх Абдулқодир Жийлоний роҳимаҳуллоҳга кишилар дейишибди Шогирдларингиз ичида солиҳлари ҳам, ярамаслари ҳам бор. Нега бундайШайх жавоб берибди Солиҳлари давоми...

1390 15:00 / 11.01.2022
Абдуллоҳ ибн Абу Нуҳ айтади .Соҳилда бир киши менга .Аллоҳ таоло қайтарган амалларни қилиб, осийлик қилган бўлсанг ҳам, Ул Зот сенга гўзал муомала қилган ҳолат давоми...

2052 08:04 / 07.03.2020
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Агар банда ёлғон гапирса, у қилган нарсанинг сассиғидан фаришта ундан бир мил давоми...

2477 16:09 / 08.12.2018