1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дуода қолипга тушган, такрорланадиган сўзларни айтмаслик

08:45 / 12.02.2019 4016 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дуо деганда фикримизга дастлаб Аллоҳни ёдга олиш, У Зотга эҳтиёжларини билдириш, истакларини сўраш, гуноҳлари учун мағфират тилаш кабилар келади. Агар ҳақиқатдан ҳам шундай бўлса, дуода самимий бўлиш лозим. Айрим кишилар дуони ихлос билан бажариладиган ибодат эмас, балки маълум қолипга тушган сўзлар тизими, маъносини дуо қилаётган кишининг ўзи ҳам унчалик тушуниб етмайдиган, ҳар сафар қайта-қайта айтиладиган сўзларнинг такрорланиши, шунга ўрганиб қолиш ёки анъана, деб ўйлашади. Аллоҳнинг буюклигини ҳис қилган, Унинг азобидан қўрққан ва розилигини топишни истаган одам қалбидан келган самимий ва табиий ифодалар билан У Зотга юзланади. Ўзини Аллоҳга топширган, дўст ва ёрдамчи сифатида фақат Уни танлаган одам, қалбида тўлиб-тошган самимий ифодалар билан дардини фақат Унга айтади ҳамда Ёқуб алайҳиссалом каби барча дарду аламини фақатгина Аллоҳга билдириб, Ундан ёрдам сўрайди:

«...Албатта, мен дарду ҳасратимдан фақат Аллоҳнинг Ўзига шикоят қилмоқдаман...» (Юсуф, 86-оят).

Дуо қилувчи самимий бўлмаса, дуони бажарилиши керак бўлган расмий иш ёки қабул бўлиш-бўлмаслиги аниқ бўлмаган нарса деб эътиборсиз қараса, асосан бир қолипга тушган ибораларни қўллайди. Нима деяётганини ўзи ҳам тушунмаётган бир қанча чиройли сўзларни айтиб ўзича дуо қилган бўлади. Бу Қуръонда таъриф этилган дуо эмаслиги аниқ. Ваҳоланки, дуо банданинг Ўз Роббиси билан самимий мулоқотидир. Ҳар бир одамнинг муаммолари, истаклари, орзулари, руҳий ҳолати бир хил эмас. Дуо вақтида сўзлар эмас, дуо қилувчининг ўша вақтдаги руҳий ҳолати муҳимдир. Қуръонда баён қилинган дуоларнинг ҳеч бирида бу услуб кўринмаган. Пайғамбарлар, фаришталар, мўминлар тилидан қилинган дуо намуналарида фақатгина руҳий ҳолатдан келиб чиққан самимий қалб ифодалари, илтижоларини кўрамиз.

“Қуръони каримга кўра дуо” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Абу Яқзон Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман .Кишининг намози узун, давоми...

1419 14:58 / 27.01.2022
11. Рамазон тақво ойидир. Рамазон мўмин кишига тақво малакасини бахш этувчи ойдир. Чунки бу ойнинг асосий хоссаси ҳисобланган рўза ибодатининг энг катта натижаси давоми...

1613 15:00 / 27.04.2020
Фузайл ибн Иёзнинг Али деган ўғли намозда ортида турган бўлса, намозни қисқа ўқир, охиратда бўладиган хавфхатарлар мазмунидаги оятларни ўқимас эди. Ўғли орқасида давоми...

3331 09:00 / 19.10.2020
Ва ниҳоят, камина ходимингиз билан бу ишнинг иссиқсовуқларини бирга татиб, доимий ҳамдард бўлиб, ишлаш учун барча шароитларни муҳайё қилишга қўлларидан келган давоми...

1340 15:06 / 10.03.2020