1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Суфён Саврийнинг тундаги ҳолати

07:00 / 12.02.2019 2236 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдурраҳмон ибн Маҳдий айтади: «Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳдек қалби юмшоқ инсонни кўрмаганман. Мен кечаси у зотнинг ибодатларини кузатардим. У зот кечанинг фақат аввалида ухлар, кейин чўчиб уйғонар, сапчиб туриб, худди уйдаги бирор кишига айтаётгандек, «Дўзах! Дўзах ёди! Мени уйқу ва шаҳватларга машғул қилиб қўйди!»

Кейин таҳорат олар, таҳорат қилиб бўлгач, «Аллоҳим, ҳожатларимни билгувчи Зотсан, менинг сўраганимни Сендан ўзга билмайди. Сендан фақат дўзахдан озод қилишингни сўрайман. Аллоҳим, Сендан қўрққаним мени хотиржам қилмайди. Буларнинг барчаси Сенинг менга берган неъматингдир. Дўстларингга, ибодатингда қоим бўлганларга шундай марҳамат кўрсатгансан. Аллоҳим, биласан, агар менга узлатга чиқиб, холи бўлишга узр бўлсайди, одамлар орасида кўз очиб юмгунча ҳам қолмас эдим», деб дуо қиларди. Кейин намозга киришар эди. Йиғиси қироат қилишга халақит берар, кўп йиғлаганидан қироатини эшитмай қолардим. Уялганимдан, унинг ҳайбатидан қўрққанимдан унга қарай олмасдим».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қурайшдан бир киши Маккалик Умму Қайс исмли аёлга совчи қўйди. Умму Қайс мусулмон бўлиб Мадинага ҳижрат қилган эди. Умму Қайс у кишига Мадинага ҳижрат қилсагина давоми...

2142 17:00 / 19.03.2022
Дунё ҳаёти тугаб охират ҳаёти бошланар экан, жамики инсонлар бирбирларидан дунёда қолиб кетган ҳақҳуқуқлари юзасидан бирбирлари билан ҳисоблашишади. Аллоҳ таоло давоми...

4415 14:00 / 14.03.2019
Мужолид ибн Саъиддан ривоят қилинади .Шаъбийдан .Шурайҳ тулкидан ҳам айёр, деган ибора қаердан келиб чиққан, деб сўрадим. Шаъбий шундай деди .Шурайҳ деган одам вабо давоми...

1062 08:00 / 19.11.2020
Болага меҳрибонлик кўрсатиш отаонанинг вазифаси ва боланинг ҳаққидир.Инсон зоти доимо меҳрмуҳаббатга эҳтиёжли бўлади. Айниқса, болалар бу нарсага жуда ҳам давоми...

2125 14:04 / 12.12.2018