1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қуръон эшитиб вафот этган бола

09:00 / 19.10.2020 3335 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фузайл ибн Иёзнинг Али деган ўғли намозда ортида турган бўлса, намозни қисқа ўқир, охиратда бўладиган хавф-хатарлар мазмунидаги оятларни ўқимас эди. Ўғли орқасида бўлмаса, Қуръонни оҳиста ўқир, маҳзун ҳолатда хавф-хатар мазмунидаги оятларни ўқир эди. Бир куни ўғлини орқасида йўқ деб ўйлаб, «Улар дейдилар: «Роббимиз! Бадбахтлигимиз бизларга ғолиб келиб, адашган қавм бўлиб қолган эканмиз»[1] деган оятни ўқиб қолди. Ўғли оятни эшитиб, турган жойида беҳуш йиқилди. Фузайл орқасида ўғли турганини, бу оятни эшитиб, йиқилганини сезди-да, қироатни қисқа қилди. Дарҳол уйига хабар беришди, онаси етиб келиб, боланинг юзига сув сепди. Бола ўзига келди. Аёл Фузайл ибн Иёзга: «Сиз бу болани ўлдириб қўясиз», деди. 

Яна бир куни Фузайл намоз ўқиётиб, ўғлини жамоатда эмас деб ўйлаб, ушбу оятни қироат қилди: «(Чунки у кунда) уларга Аллоҳ томонидан улар ўйлаб ҳам кўрмаган нарсалар намоён бўлур».[2] Ўғил бу оятни эшитиб, яна йиқилди. Отаси яна қироатни қисқа қилди. Яна онасига хабар қилишди, у келиб, ўғлининг юзига сув сепди. Лекин боланинг жони чиқиб бўлган экан.

[1] Муъминун сураси, 106-оят

 [2] Зумар сураси, 47-оят

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига жинлар ҳайъати келганда .Эй Аллоҳнинг Расули, давоми...

1684 16:00 / 07.12.2022
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам иситма ва барча оғриқлар учун, .Бисмиллаҳил кабири, аъузу биллаҳил азийми, мин шарри кулли ирқин наъарин ва мин шарри ҳаррин давоми...

14568 18:05 / 10.11.2019
Муҳаммад ибн Фазола айтади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни тушимда кўрдим. У зот .Ибн Авнни зиёрат қилинглар, чунки Аллоҳ ndash ёки .Аллоҳ ва Унинг Расули, ndash уни яхши кўради,, дедилар,..Солиҳлар гулшани, китобидан

1312 07:10 / 02.10.2019
Курайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Умму Фазл бинти алҲорис уни Шомга, Муовиянинг олдига юборган эди. У айтадики.Бас, Шомга келиб, уУмму Фазлнинг ҳожатини давоми...

1548 17:00 / 09.05.2020