1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рамазон ойи ҳақида

17:00 / 09.05.2020 1542 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Курайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Умму Фазл бинти ал-Ҳорис уни Шомга, Муовиянинг олдига юборган эди. У айтадики:

«Бас, Шомга келиб, у(Умму Фазл)нинг ҳожатини бажардим. Мен Шомдалигимда Рамазон кириб қолди. Ҳилолни жумъа кечаси кўрдим. Сўнгра ойнинг охирида Мадинага келдим. Ибн Аббос мендан:

«Ҳилолни қачон кўрдингиз?» деб сўради.

«Уни жумъа кечаси кўрдик», дедим.

«Сен ўзинг кўрдингми?» деди.

«Ҳа, одамлар ҳам кўрдилар. Рўза тутдилар. Муовия ҳам рўза тутди», дедим.

«Лекин биз шанба кечаси кўрдик. То ўттиз кунни тамомламагунимизча ёки уни кўргунимизча тутаверамиз», деди.

«Муовиянинг кўргани ва рўза тутгани билан кифояланмайсанми?» дедим.

«Йўқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга шундай амр қилганлар», деди».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Ушбу ҳадисга амал қилган баъзи уламолар «Ҳар ўлка одамлари ҳилолни ўзлари кўрадилар ва ўшанга биноан амал қиладилар», деганлар.

Аммо жумҳур уламолар «Агар бир ўлкада ҳилолни кўриш собит бўлса, бошқа ўлкалар ҳам ўшанга амал қилиши керак», деганлар.

Умуман, бу масалада уламоларнинг фикрлари кўп. Ҳозирги кунимизда ҳам бу турли фикрлилик давом этиб келмоқда. Мазкур масаладаги баъзи тушунмовчиликлар аста-секин йўқолиб бормоқда. Ажаб эмаски, ахийри ҳамма мусулмонлар бир хил фикр ва амал қиладиган даврлар ҳам келиб қолса.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Никоҳни эълон қилиш ва бошқа бир неча хайрли мақсадларда тўй қилиш шариатда тавсия қилинган амаллардан ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

10427 17:03 / 04.04.2019
Агар фикр юритиб, ибрат назари билан кузатадиган бўлсак, инсон умрининг ўтиши, кеча ва кундузларнинг кетмакет алмашиши жуда ҳам тезлик билан ҳаракатланади.Аллоҳ давоми...

3357 15:04 / 22.04.2017
Мусо алайҳиссаломнинг даврида Бану Исроилга қаҳатчилик келди. Одамлар Мусо алайҳиссаломнинг олдига бориб, .Калимуллоҳ, Роббингизга дуо қилинг, ёмғир ёғдирсин,, давоми...

2820 08:04 / 17.09.2020
Роббингиздан бўлган мағфиратга ва кенглиги осмонлару ерча бўлган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга шошилинг.Демак, Аллоҳ таолонинг мағфирати ва давоми...

5408 09:30 / 22.04.2019