1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рўзага оид савол - жавоб

19:24 / 09.05.2020 1455 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: рўзанинг каффорати қандай адо этилади?

Жавоб: 1) бир қул озод қилиш; 2) қулга имконияти бўлмаса, кетма-кет икки ой рўза тутиш (алоҳида бир кун қазоси ҳам тутилади); 3) бунга ҳам имконияти бўлмаса, олтмиш кишини эрталаб ва кечқурун таомлантириш;

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Ҳалок бўлдим, эй Аллоҳнинг Расули!» деди. «Сени нима ҳалок қилди?» дедилар. «Рамазонда хотинига яқинлик қилиб чиқиб қўйдим», деди. «Озод қилишга қул топа оласанми?» дедилар. «Йўқ», деди. «Икки ой кетма-кет рўза тута оласанми?» дедилар. «Йўқ», деди. «Олтмиш мискинга таом беришга нарса топа оласанми?» дедилар. «Йўқ», деди. Сўнгра кутиб ўтирди. Шу пайт Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бир замбил хурмо келтирилди. У зот (ҳалиги одамга) «Мана буни садақа қилиб юбор», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, ўзимдан ҳам фақирроққами? Аллоҳга қасамки, унинг (Мадинанинг) икки чети орасида биздан кўра муҳтожроқ хонадон йўқ», деди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кулиб юбордилар, ҳатто тишларининг оқи кўриниб кетди. Сўнгра: «Бор, уни аҳлингга таом қилиб бер», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Савол: зиммасига каффорат лозим бўлган киши икки ой кетма-кет рўза тутмай, олтмишта мискинни таомлантирса ҳам бўладими?

Жавоб: рўза тутишга қодир бўлатуриб таомлантириш билан каффорат адо бўлмайди. Каффоратни адо қилиш учун аввало бир қул озод қилиш керак. Бунга имкони бўлмаса, икки ой кетма-кет рўза тутиши керак. Бунга ҳам қодир бўлмаса олтмишта мискинни таомлантириши керак.

Савол: Рамазоннинг қазоси ва каффоратини тутаётган киши субҳи содиққача ният қилишга улгурмаса нима қилади?

Жавоб: Рамазоннинг қазоси ва каффоратини тутаётган киши субҳи содиқ кирмасидан аввал рўза тутишни ният қилиши шарт. Агар субҳи содиқдан кейин ният қилса, нияти эътиборли бўлмайди. Шунинг учун саҳарликка тура олмай қолишидан қўрққан киши қуёш ботганидан кейин «Эртанги куннинг қазо ва каффоратини тутишни ният қилдим», деса кифоя. «Эртага рўза тутаман, иншааллоҳ», деса нияти дуруст бўлади.

Савол: икки ой каффорат рўзасини тутаётган киши ўртада бемор бўлиб қолса нима қилади?

Жавоб: беморлиги туфайли каффорат рўзани охиригача тута олмай қолган киши соғайиб кетгач, бошидан бошлаб икки ой рўза тутади. Каффорат рўзасини тутаётган эркак ёки аёл қайсидир узр туфайли икки ой ичида бирор кун рўзасини очиб юборса, яна қайтадан бошлайди. Лекин аёлнинг ҳайз кўриши бундан мустаснодир. Нифос эса мустасно эмас.

«Мўминнинг қалқони» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир куни адвокатлар бюросида ўтирган эдим. У ерда бир киши билан танишиб қолдим. Адвокатнинг қўлидаги ҳужжатларнинг жилдига .Ўта хавфли катта ўғри, деб ёзилган давоми...

5756 14:00 / 04.09.2021
Ваҳб ибн Мунаббаҳ айтади .Ийсо алайҳиссалом ер юзини айланиш учун чиқди. Унга бир яҳудий ҳамроҳлик қилди. Яҳудийда иккита, Ийсо алайҳиссаломда эса битта нон бор давоми...

1782 07:10 / 13.08.2019
Қуръони карим Аллоҳ таолонинг муборак Каломи ўлароқ қадри баланд, тиловати ибодат бўлган энг улуғ каломдир. Шунга кўра, Аллоҳнинг каломи ёзилган мусҳафларимиз давоми...

1798 13:40 / 06.09.2019
Ҳорис Ғанавийдан ривоят қилинади .Мурра Ҳамадоний кўп сажда қилганидан пешонасини тупроқ ўйиб юборган эди. У вафот этгач, қариндошларидан бири уни тушида кўрибди. давоми...

1293 08:04 / 26.07.2020