1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни хотирлаб...

15:06 / 10.03.2020 1345 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ва ниҳоят, камина ходимингиз билан бу ишнинг иссиқ-совуқларини бирга татиб, доимий ҳамдард бўлиб, ишлаш учун барча шароитларни муҳайё қилишга қўлларидан келган барча ёрдамларни берган оиламизнинг барча аъзоларига чексиз миннатдорликлар изҳор этаман. Аллоҳ таоло ушбу камтарона амални ўз даргоҳида қабул этсин. Ҳаммамизни ҳидоятда собитқадам қилсин. Ва охирги дуомиз оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин, демоқликдир. 

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

Юқоридаги «Тафсири ҳилол» китобида ёзилган жумлаларни варақлар эканмиз, бундан беш йил аввал 2015 йил, 10 март куни Ислом оламида ўз мавқеига эга бўлган етук аллома, кўплаб шогирдлар етиштирган исломшунос олим, бутун умрини илмга бахшида этган ва илм улашишга бағишлаган, уммат ғамида яшаб ўтган, кўплаб асарлар ва илмий мерос қолдириб кетган фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини эсламасликнинг иложи йўқ албатта. Шу куни шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ бу фоний дунёдан боқий дунёга рихлат қилдилар.

Дарҳақиқат, бугун устоз, фазилатли шайх ҳазратларини хотирлаб қалбимиз маҳзун бўлади. Бироқ биз билан замондош бўлган ҳазратнинг қисқа вақт оралиғида қилиб ўтган ишлари, барча мўъмину муслималарга ибрат ва намунадир.

Шайх ҳазратларининг уммат учун қилган ишларидан Аллоҳ таолонинг Ўзи рози бўлсин, Ўзи раҳматига олсин, хато-камчиликларини мағфират қилсин, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан жамул-жам этсин!

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Соиб Абдий айтади .Солиҳ Муррий бизнинг олдимизга кирган эди, .Қаердан келяпсан, эй Абу Бишр, дедим. Солиҳ шундай деди .Уйимдан келяпман. Бу ерга келгунча кўп давоми...

2175 08:00 / 26.12.2019
.Ибн Умар розияллоҳу анҳу масжидга ўнг оёғи билан кириб, чап оёғи билан чиқар эди,. . .Бухорий ривоят қилган.Масжидда туфламасликАнас розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

1693 10:05 / 08.11.2019
Савол Қазо рўзаларни тутаётганлар қандай ният қилишадиЖавоб Қазо рўзаларни тутаётганлар субҳи содиқдан аввал ният қилиб олишлари, ниятда қандай рўзани, қайси давоми...

2470 10:40 / 16.05.2019
Имом Аҳмад ўзининг .Зуҳд, номли китобида Муҳаммад ибн Сирийндан ривоят қилади.Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан бошқа одамнинг еган таомини ўзини мажбурлаб давоми...

1970 15:30 / 29.06.2019