1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Рамазоннинг сўнгги кунини қандай ўтказиш керак?

13:53 / 13.06.2018 3761 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазонни сўнгги кунини қандай ўтказиш керак ? Муборак ой якунига етиб бормоқда ҳадемай Рамазон тугайди. Иймонли одам келаётган ийд байрамига ҳурсанд бўлса, йилнинг энг яхши ойини тугаши билан ғамга ботади. Рамазонни сўнгги кунини қандай ўтказиш керак ? Шак шубҳасиз, иймонли киши имкон даражасида ўзини ибодатга бағишлайди, Аллоҳнинг ҳисобсиз мағфирати ва розилигини қўлга киритиш ҳаракатида бўлади. Ҳадисда айтилишича: “ Ийд куни Аллоҳ фаришталарига айтади: “Эй фаришталарим, ўз ишини адо этган ишчининг мукофоти нима?”, деб сўрайди, улар:”Эй Роббимиз, бундай одамга мукофотини тўлиқ қилиб бериш керак” . Шунда Аллоҳ айтади: “Эй фаришталарим, Менинг махлуқотларим, эркаклар ва аёллар ўз мажбуриятларини рўзани мукаммал  тутиб, Ийд байрамига келишди ва менга ибодат қилишди. Ва албатта мен бу одамларнинг дуоларига жавоб бераман.” Шундан сўнг Аллоҳ одамларга юзланиб: “ Боринглар Мен сизларни гуноҳларингизни кечдим. Сизларнинг ёмон амалларингизни яхшиларига алмаштириб қўйдим. Ва бу одамлар Ийддан гуноҳлардан фориғ бўлиб қайтишади.” Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг сўнгги кечасида ухламас эдилар ва ибодат билан кечани тирилтирар эдилар. Ҳадисда бу кеча “Лайлатул жаза” – мукофот кечаси деб келган. Аллоҳ, ким Рамазон ойини шариатга мувофиқ ўтказган бандаларига мукофотларини ваъда қилган. Бу кеча барча дуолар мустажоб бўлади. Шунинг учун бу кечада кўпроқ нафл ибодатларни қилиш керак.  Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: “Ким Қурбонлик кечаси ва ифторлик кечаларини ибодат билан ўтказса, қалблар ўладиган куни, унинг қалби ўлмайди.” Бу имкониятдан фойдаланиш учун бу кеча ўз хохишлари ва ниятларини мустажоб қилишни сўраш ва имкон даражасида кўп ибодат қилиш керак. Ийд намози ва байрами олдидан суннатга мувофиқ: эрта туриш, ғусл қилиш, янги кийим кийиш, хушбўй нарсаар сепиш, бирор бир нарса тановвул қилиш, намозга чиқишдан аввал хурмо ейилса яхши бўлади. Намозга кетаётганда қуйидаги такбир айтилади: “Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Ла илаҳа иллаллоҳу, Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар ва лиллаҳил ҳамд”.

Байрам кунининг иккинчи шарти – Ийд намозини ўқишликдир. Қуйида бу намозга тааллуқли баъзи бир кўрсатмалар:

Ҳар бир эркак мусулмонга Ийд намозини адо этишлик вожиб. Ийд намозини қуёш найза баробар кўтарилгандан завол пайтигача ўқиш мумкин. Ийд намозидан олдин ва кейин уйда ҳам  Ийд намози ўқиладиган ерда ҳам нафл намоз ўқиш мумкин эмас. Намоз туганидан кейин киши уйига қайтиб келганидан сўнг бемалол нафл намозларини ўқиса бўлади. Ийд намози учун азон ва иқомат айтилмайди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзларини Аллоҳнинг динини йўқ қилишга, йўқ қилолмаган тақдирда уни чигаллаштириб, қориштиришга, бузишга қаратилган кучлар ва уларга билиббилмай қурол бўлганлар давоми...

1998 10:30 / 22.04.2021
1194. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Сизга муборак Рамазон ойи келди. Аллоҳ азза ва жалла сизга унинг рўзасини давоми...

6771 18:26 / 18.05.2018
11. Солиҳлардан бирлари айтадилар .Банда гуноҳ билан неъмат орасида бўлади. Гуноҳга ҳам, неъматга ҳам муносиб амал истиғфор ва ҳамддир. Шундай экан, ҳамдни давоми...

1935 11:00 / 26.04.2022
Алвидо, эй моҳи раҳмат, шаҳри ғуфрон, алвидо, Айладинг азми сафар, бўлдук паришон, алвидо, Афв қил нуқсонимиз, эй яхши меҳмон, алвидо, Боиси савму салоту, хатми давоми...

400 17:37 / 09 апрель