1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Рамазонни кузатиб...

13:49 / 13.06.2018 3330 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Меҳмондўстлик – Исломнинг гўзал кўрсатмаларидан бири. Ислом арконларига амал қилган мусулмонлар, энг меҳмондўст халқлардан ҳисобланишлари бежизга эмас. Меҳмонларга ҳурмат уларниг ташриф буюрган вақтларидан бошланиб, айниқса кетаётганида бу нарса янада мулойим тарзда намоён бўлади. Бу нарса меҳмоннинг кейинги ташрифига мезбонларнинг қанчалик ҳурсанд бўлишларини кўрсатувчи усул.

Биз йил давомида ҳурматли меҳмонни кутдик, мана ва нниҳоят у келди: яхши, сахий, орзиқиб кутилган. Бир ой орамизда мустаҳкам хиссий боғланиш бор эди, ажрашиш дамлари яқин ва биз хавотирдамиз. Ва мана видолашув онлари етиб келди, - бизнинг энг севимли ва қадрли меҳмонимиз Рамазоннинг кетиш вақти келди.

Бу ажойиб меҳмон шу даражада мулойимки, тез тез келиб турмайди, ва биз уни узоқроқ муддат қолишини истаймиз. У кетиши кераклигини тушуниб турибмиз, у билан яна қайта учрашамизми йўқми билмаймиз. Эҳтимол кейинги йили у келганида балким бизлар бўлмасмиз. Бунақа хавотирли ўй фикрлардан юрагимиз эзилиб, кўзларимизга ёш келади. Шу сабабли ҳурматли меҳмонга биз энг яхши нарсаларни тайёрлаймиз, илло ҳеч бир меҳмонни Рамазонни кутгандек кутмаймиз. Лекин биз уни қандай кузатаяпмиз ?

Мен қўлимдан келган ҳамма нарсани қилдим...

Қадам ба қадам меҳмон жўнаб кетаяпти, ўгирилиб гапираяпти: ”Хайр қадрли дўстлар, балким сиз билан бошқа кўришмасмиз”. Биз хайратдамиз, биз уни бахтиёр ва рози бўлиб кетишини истаймиз шунинг учун сал хавотир бўлаяпмиз , озгина бўлса ҳам унга  бера олган нарсамизни биз мезбонлар унга таклиф қила олганмиз.  Ҳозир  у учун кўп нарса қилдикми йўқми аҳамияти йўқ, муҳими уни қабул қилдими. “Менинг бу кичкина меҳмондўстлигим белгиларини, сен кўриб турган нарса- мен қила олишим мумкин бўлган нарсадан кўп албатта”- деб ҳар биримиз айтамиз. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу :

«Кўпроқ амалларингиздан кўра уларни қабул бўлганлиги ҳақида қайғуринг. Аллоҳ фақат тақводорларинг амалини қабул қилади. Ахир сиз Аллоҳ нима деганини билмайсизми? : "...Албатта Аллоҳ тақводорлардангина қабул қиладир" (Моида сураси, 27-оят)».

Ибн Ражаб розияллоҳу анҳу айтади:

«Олдинги солиҳлар ҳар доим ўз амаларида мукаммалликка ва аниқликка интилишган. Улар амаллари қабул бўладими ёки рад этиладими шундан хавфда бўлишган. Улар Аллоҳ зикр қилган бандалар бўлишган: "…ва берадиган нарсаларини, албатта Роббиларига қайтгувчи эканликларидан қалблари титраган ҳолда берурлар…" (Мўминун сураси,60-оят)».

Хуллас бу муҳосаба вақти яъни – ўзини ҳисоб қилиш вақти.  Меҳмон билан бирга ўтказган кунларимизни эслаймиз – қанча яхши амаллар қилинди ? Ва бу қилинган ишларнинг аксариятини самимий меҳмондорчиликнинг исботи дея оламизми ? Ўз амаларимизни фаришталар олидида тақдим қилиш ва Аллоҳ олдидиа ҳисобот бериш учун тайёргарлик кўриш вақти келди. Сиз қандай холатда бўласиз?  Бу вақтда, аввал дуо ва зикр масалалари бўйича  ўрганилган тажриба ва кўникмаларни тўплаб ҳаракат қилиш демакдир. Агар сизга тайёргарлик қилиш кечдек туюлса, унутманг, Аллоҳ амалларнинг охиргисини қабул қилади. Шу сабабли сўнгги амалларингиз энг яхшиси бўлишига ҳаракат қилинг. Аллоҳдан муборак Рамазон ойида қўлга киритган кичкина амалларимизни, ибодатларимизни қабул қилишини сўраб дуолар қиламиз.

 

2. Алоқадамиз!

Меҳмон кетишга шайланди, унинг кетиши муқаррар. Унинг сўнгги нигоҳини кўриб қолиш учун кетидан югурамиз. У хайратомуз қўл силкаб, сўнгги марта бизга қараб хайқиради: ”Мени унутманг!”. ”Хеч қачон!”, дея жавоб қайтарамиз. “Алоқада бўламиз, ёзиб тур!”, дея у жавоб беради. Биз: ”Албатта”, деб жар соламиз. Ичимизда меҳмонга берган, уни унутмаслик, алоқада бўлишлик, қадрли меҳмон ва дўстимиз Рамазонга содиқ бўлишлик ҳақидаги ваъдаларимизни такрорлаб секинлик билан тўхтаб қолаверамиз. Рамазонга садоқатимизни қандай сақлаймиз ? У билан қандай қилиб алоқада бўла оламиз ?

Рамазон ва у ҳақида  ўйларимиз қалбимизда қолиши керак. Унга бағишланган ишларни давом эттириш йўли билан садоқатимизни исботлаб ва алоқада бўламиз. Бу бахтиёр меҳмон сабаб мунтазам рўза тутишимиз, тунги ибодатларни қилишимиз, Қуръон тиловати ва бошқа Рамазонда қилган ишларимизни давом эттириб ҳаётимизни янгидан бошлашимиз мумкин. Яна Рамазоннинг содиқ дўстлари, у кетганидан бир неча кун ўтса ҳам у билан бирга ўрганган хамма нарсаларини қилиб юриш билан алоқани тиклаб юришади. Бизнинг Рамазонга бўлган муҳаббатимиз - шу нарсада.

Оиша (розияллоҳу анҳо) дан Набий саллолоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга энг севимли амаллар оз бўлса ҳам давомий бўлганларидир».

Агар Набий соллалоҳу алайҳи васаллам бирор бир ибодат турини тадбиқ қилсалар уни давомий суратда қилиб юрганлар. Шундай қилиб севимли Набийимиз соллалоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олинг ва Рамазон билан алоқангизни тикланг. Эзгу ишлар ва рўза тутишни давом эттиринг.

3. Келганинг учун раҳмат

Охирида биз ҳурматли меҳмонга ўз миннатдорчилигимизни, уни қадрлашимизни,  билдириб, Аллоҳга шукр ва такбир ва хамд айтмоқчимиз. Қудратли, буюк Аллоҳ айтади:

«….Саноғини мукаммал қилишингиз  ва сизни ҳидоятгабошлаганАллоҳни улуғлашингиз учун (Бақара сураси, 185-оят)

Бундан ташқари меҳмон кетаётганда, биз ўзимизни “ички” уйимизга қайтамиз ва гўё у бизни ёнимиздадек ҳаракат қилаверамиз. Биз унга ўзимизнинг садоқатимизни  муҳаббатимизни изҳор қилиш учун унинг вақтини кута олмаймиз, , шу сабабли Ийд рамазон байрамидан кейин шавоол ойининг 6 кунлик рўзасини тутишни бошлаймиз.

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Набий соллалоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон ойида рўза тутиб, бунга шаввол ойидан 6 кунни қўшса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади, дедилар.” (Имом Муслим ривояти)

Биз уни қайта-қайта эсга олгимиз келади, “Ар Раййон” “гурухига” аъзо бўламиз, чунки айнан шу дарвозадан рўза тутган одамлар жаннатга киришади.

4. Кечир, мен сени унутдим...

Меҳмон кетганига унча кўп вақт бўлгани йўқ, биз уни ҳеч қачон унутмаймиз деб ўйлаган эдик , лекин афсус адашган эканмиз. У кўз ўнгимиздан ғойиб бўлганидан кейин, бизнинг кайфтятимиз ўзгарди. У кетди ва ўзиниг мавжудлиги билан бизни рағбатлантирмаяпти. Вақт ўтаяпти, унга содиқлигимиз заифлашиб бормоқда, кундалик ишлар гирдобига кириб кетаяпмиз.      

Биз Рамазонни, унинг қимматли дарсларини унутамиз, муборак ой келишигача қилиб юрган  аввалги ёмон одатларимизга қайтамиз. Албатта катта айрилиқ бизнинг муносабатларимзга салбий таъсир қилади. Ҳурматли меҳмон, ҳурматли Рамазон кечирмен сени эсдан чиқардим...

Энди Рамазон кетди, лекин бу муборак ой орқада қолганлигига хали ҳам ишониш қийин. Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмаймиз, муборак ойнинг охирини навбатдаги ибодат билан, тавба тазарру билан, закотни (агар байрам куни адо этмаган бўлса) адо этиш билан нишонлаймиз.  Келинг Рамазон ҳақидаги яхши нарсаларни хотирлаймиз, ҳар доим ён атрофимизда бўлсин, ва ҳар доим шижоат манбаи бўлиб хизмат қилади.Ҳурматли меҳмоним Рамазон, мени аллоҳ мағфират қилсин ! Сен шунчалик тез кетасанки мен бу ндан жуда афсусдаман.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу муборак ва барокатли кечанинг аломатлари қуйидагилардир Ушбу муборак кечанинг аломатлари бўлиб, улар қуйидагиларда намоён бўлади 1. Қадр кечасида сокинлик давоми...

2087 23:44 / 11.04.2023
11. Солиҳлардан бирлари айтадилар .Банда гуноҳ билан неъмат орасида бўлади. Гуноҳга ҳам, неъматга ҳам муносиб амал истиғфор ва ҳамддир. Шундай экан, ҳамдни давоми...

1899 11:00 / 26.04.2022
Рамазонни қарши олишимиз ndash жуда катта хурсандчилик ва Аллоҳ томонидан Одам фарзандига берилган улкан неъматлардан биридир.Рамазон ndash бу чексиз раҳмат дарёси давоми...

2141 09:24 / 07.04.2021
Ҳар бир рўзадор, рўзаси ва қиёмитаровиҳ намози солиҳ, мақбул бўлишини умид қилади. Саъйҳаракатини Аллоҳнинг наздида мақтовга сазовор бўлиши хоҳлайди. Ва манашу давоми...

4223 06:00 / 21.04.2023
Аудиолар

118783 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40733 14:35 / 11.08.2021