1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Барча нарса маълум миқдордадир

18:58 / 20.03.2018 3686 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳеч бир нарса йўқки, унинг хазиналари ҳузуримизда бўлмаса. Уни фақат маълум ўлчов-ла туширурмиз.

Дунёда Аллоҳдан ўзга бирор қодир ва молик зот йўқ. Ҳар бир нарсанинг хазиналари, манбалари, асллари Аллоҳнинг ҳузуридадир. Дунёда ҳеч бир нарса ўлчовсиз, бетартиб эмас. Ҳамма нарсанинг ўлчови бор. Бу ҳақиқатни, айниқса, табиий илмлардан хабардор кишилар яхши билишади. Дунёдаги ҳар бир нарса, ҳар бир модда маълум миқдорга эга, ўша маълум миқдордан озайиб ёки кўпайиб қолса, мувозанат бузилади. Ҳамма нарса остин-устин бўлиб кетади. Аллоҳ берган ризқларга ҳам футур етади.

Ўша маълум миқдорли нарсалардан бири келаси оятда зикр қилинади:

«Ҳижр» Шамолларни урчитувчилар этиб юбордик. Бас, осмондан сув тушириб, у ила сизларни сероб қилдик. Сизлар уни тўпловчи эмассиз.

Яъни «Биз шамолларни ўлчов билан булутларни урчитувчи, бир-бирига қўшиб, сув ҳосил қилувчи этиб юбордик. Ёмғирнинг ёғишига асосан шамоллар сабаб бўлади. Улар маълум қоидаларга кўра эсади. Пайдо бўлган булутларнинг бир-бирлари ила қўшилишларидан сув ҳосил бўлади. Ана шундан кейин осмондан сув тушади, ёмғир ёғади. Аллоҳ таоло у сув билан ер юзини, одамларни сероб қилади. Деярли ҳамма ризқ осмондан тушган шу сувга боғлиқ бўлади. Инсон эса Аллоҳ унга осмондан тайёр ҳолда тушириб берган сувни тўплаб олишга ҳам қодир эмас. Уни тўплашни ҳам булоқ, қудуқ, анҳор, ер ости кўллари ва бошқа воситалар орқали Аллоҳ таолонинг Ўзи амалга оширади.

«Ҳижр» Албатта, Биз ўзимиз тирилтирурмиз ва ўлдурурмиз. Ва Биз меросхўрмиз.

Яъни ҳаёт ҳам, ўлим ҳам Аллоҳ таолонинг қўлидадир. Ҳаммадан кейин бу дунёда қолувчи Зот ҳам, яъни меросхўр ҳам Аллоҳнинг Ўзидир.

Ҳаёт ва ўлим ҳақида инсоф ила тафаккур юритиш бу икки нарса ҳам улкан мўъжиза эканини тушуниб етишга олиб келади. Инсон ҳозиргача бирор нарсага ҳаёт ёки ўлим бериш у ёқда турсин, ҳаёт ва ўлим деган ҳодисаларнинг ҳақиқий моҳиятини ҳам тушуна олгани йўқ. Бу ожизлик эса ақли бор инсонни ҳамма нарсага қудрати етувчи Аллоҳга иймон келтиришга чорламоғи лозим.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Тафсири Ҳилол китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Одамлар оятларнинг бошига қўйиладиган, бирбиридан ажратиб турувчи рамзларни бошқаларидан олдин ва тезроқ қабул қилдилар. Чунки уларда оятлар тақсимини билишга давоми...

4547 13:30 / 17.03.2020
Халаф уламолар мазҳабига кўраиккинчи мақола 2. Аллоҳнинг юзи ndash зоти.Юз жонзотлардаги маълум аъзо бўлиб, у оғиз, бурун ва икки кўзни ўз ичига олгандир. Албатта, давоми...

3588 13:04 / 03.11.2020
Масжиди Набавийнинг воизи Шайх Абу Бакр Жазоирий айтадилар .Қуръони Каримни араб ҳарфларидан бошқа ҳарфларда ёзиш, шунингдек, уни Усмоний Мусҳаф расмига хилоф давоми...

2681 15:00 / 30.11.2021
155. Албата, Биз сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, молмулкга, жонга меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга башорат бер.156. Улар мусибат етганда давоми...

4449 05:00 / 23.01.2017