1447 йил 13 шаъбон | 2026 йил 01 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар
Ёлғиз қолишни ҳаётдаги энг катта мусибат деб билардим. Энди билсам, энг катта мусибат ўзингни ёлғиз ҳис этадиган қилиб қўядиган кишилар билан бирга яшашинг экан.

3285 04:20 / 17.09.2017
Ҳаётингнинг ҳар бир кунини охирги кунингдек яша Зеро, қайси бир кун албатта охирги бўлади.

3082 05:25 / 16.09.2017
Ўқимайдиган одамдан қўрқма, лекин ўқиганини англамайдиган одамдан эҳтиёт бўл.

3030 05:41 / 15.09.2017
Ахлоқни юксалтиришдаги биринчи қадам ndash комиллик фақат Аллоҳга хослигини эсда тутган ҳолда, бировларнинг айбларидан кўз юмишни ўрганишдир.

3206 09:20 / 14.09.2017
.Роббим, барча ёмонликларни мендан четлат, деб дуо қилганимдан бери кўплаб инсонлар ҳаётимдан чиқиб кетишди.

3918 09:25 / 13.09.2017
Оғирбосиқ бўлиш қийин, дейишади.Мен эса .Роббим ҳамма нарсага қодир,, дейман.

3321 05:05 / 12.09.2017
Юзингга қасддан ёпилган эшикни иккинчи бор тақиллата кўрма

3280 05:05 / 11.09.2017
Бирор инсоннинг сенга елкадош бўлиб турганини кўрсанг, билгинки, Аллоҳ уни ҳолатингни енгиллатиш учун сенга елкадош қилиб қўйган

3289 09:20 / 10.09.2017
Битта она ўнта болани парваришлай олади, лекин ўнта бола баъзан битта онани парваришлай олмайди.Онамни жаннат саййидаларидан қилгин, Аллоҳим

2947 09:05 / 09.09.2017
Йўқлигингда сени ҳимоя қиладиган энг яхши ҳимоячинг ndash ахлоқингдир.

3516 09:05 / 08.09.2017
Чарчадим дема, ҳамма ҳам чарчаганЯхшиман дема, ҳамма ҳам яхши.Хафаман дема, ҳаммада ҳам ташвиш бор.Алҳамдулиллааҳ, деб, бу ўткинчи дунёда охиратинг учун амал қилиб қол

4076 09:25 / 07.09.2017
Инсон шикоятдан кўра истиғфорни кўпроқ айтса эди, шикоят қилишдан аввал роҳатни топган бўлар эди.

3958 04:20 / 06.09.2017