1447 йил 13 шаъбон | 2026 йил 01 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар
Дўстлик харсанг тошдир. Уни хиёнат болғасигина парчалай олади.

3359 11:35 / 13.08.2017
Баъзан ҳамма нарса сенга тескари бўлиб қолиб, ёлғиз Аллоҳгина сен билан бирга қолади. Шундай экан, доим Аллоҳ билан бирга бўлгин, шунда ҳамма нарса сен билан бирга бўлади.

3306 11:35 / 12.08.2017
Энг яхши дўст шуки, сенда бирор яхшилик кўрса ҳаммага айтади, бирор айб кўрса яширади, дунё сенга кулиб боқса ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса ташлаб кетмайди.

4021 10:35 / 11.08.2017
Аллоҳ сенга ёзган тақдирга рози бўл, энг бахтли инсон бўласан.

3478 10:35 / 10.08.2017
Унутма Бир кишини танқид қилиб, бармоғингни бигиз қилганингда учта бармоғинг ЎЗИНГГА қараб турган бўлади.

3593 14:34 / 09.08.2017
Шикоятни кўпайтирсанг, ташвиш келади. .Алҳамдулиллаҳ,ни кўпайтирсанг, бахтсаодат келади.

3778 14:45 / 08.08.2017
Сукут қилиб бирор марта надомат қилмадим, лекин гапириб қўйиб кўп марта афсусланганман.Умар ибн Хаттоб

4481 14:50 / 07.08.2017
Қанчалик турфа хил ғамташвишларингиз борлигини билмайман, лекин барча ғамташвишларнинг шифоси Қуръон эканини биламан.

3627 13:54 / 04.08.2017
Ҳаёт ҳарчанд қийин бўлмасин, ҳалолликнинг ўзига хос гашти бор...

3855 17:20 / 31.07.2017
Кактусдан олма кутма Ҳар бир нарсанинг аслини, ўтмишини билишга интил, токи келажакда улардан сенга зарба етмасин.

3846 17:21 / 30.07.2017
Бир куни Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг онаси уни .Ҳой Абу Ҳурайра, деб чақириб қолди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу .Лаббай, деди, бироқ .Лаббай, деганда овози давоми...

3375 17:04 / 28.07.2017
Садақа қилаётганингда маблағларингни йўқотаётган бўлмайсан, балки уни бошқа пайт учун ўзингга жўнатаётган бўласан.

3668 19:44 / 27.07.2017