1447 йил 13 шаъбон | 2026 йил 01 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар
Хавотир тебранма курсига ўхшайди сени доимо ҳаракатлантириб турсада, ҳеч қаерга олиб бормайди.

3043 09:40 / 23.10.2017
Дўстона муносабат кемага ўхшайди, уни вафо ҳаракатлантиради, хиёнат чўктиради.

3195 08:40 / 22.10.2017
Икки оёғингда тик тура олсанг, бу дунёда ярим метр масофани эгаллайсан. Лекин ҳақ эътиқодда тура олсанг, бутун оламни қўлингда бўлади.

2863 09:00 / 21.10.2017
Шам битта хонани ёрита олади. Ҳақиқий дўст эса бутун ҳаётингни ёритади.

3075 08:55 / 20.10.2017
Менга бировлар ҳақида гап ташийдиган одамга ишонмайдиган бўлдим, чунки бировларга ҳам мен ҳақимда гап ташиши аниқ.

3296 08:50 / 19.10.2017
Сени хафа қилиб, тушкунликка соладиган ғамалам ҳам бор, сени тушунувчан қилиб, бутунлай ўзгартириб юборадиган ғамаламлар ҳам бор.

3602 08:50 / 18.10.2017
Мўмин кишининг сендан оладиган насибаси уч нарса бўлсинФойданг тегмадими, ҳеч бўлмаса зарар берма.Хурсанд қила олмадингми, ҳеч бўлмаса хафа қилма.Мақтамадингми, ҳеч бўлмаса ёмонлама.

3420 09:00 / 17.10.2017
Гапириш осон. Орзуумид қилиш гапиришдан ҳам осон.Хомхаёлни ҳамма ҳам қилаверади, лекин азму қарорли кишиларгина муваффақият қозонадилар.Доктор Мустафо Маҳмуд

3239 18:53 / 16.10.2017
Одамлар сени фақат иши тушгандагина эслашса хафа бўлма, хурсанд бўл Демак, сен шам экансан, уларнинг ҳаёти зулматга чўмганда сен томон шошиб қолишади.

3442 09:05 / 15.10.2017
Бекамукўст ҳаёт кечираётганинг ҳали бахт эмас, бу сенинг нуқсонкамчиликлардан кўз юмишга қарор қилганингни англатади.Агар дунё биз истагандек бўлганида, жаннатни умуман орзу қилмаган бўлар эдик.

3854 09:20 / 14.10.2017
Меҳнатмашаққатлардан кейин қанчалар ажрмукофотларга ғарқ бўлишимизни билсак эди, кушойишнинг тезроқ келишини орзу қилмаган бўлар эдик..Мусибат етганда .Албатта, давоми...

6612 09:05 / 13.10.2017
Юсуфнинг акалари уни ўлдирмоқчи бўлишди. Лекин у ўлмади.Бир йўла унинг изини қуритмоқчи бўлишди. Аммо унинг шаъну обрўси кўтарилиб кетди.Уни қул қилиб сотиб давоми...

3391 01:25 / 12.10.2017