1447 йил 13 шаъбон | 2026 йил 01 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар
Менга қуроли тил эмас, ақл бўлган, ҳал қилувчи зарбаси сергаплик эмас, сукут бўлган шахслар ёқади.

3115 08:45 / 29.11.2017
Бировни шижоатлантиришга қурбинг етмадими, энди унинг ихтиролари барбод бўлишига сабаб бўлиб қолма

3424 08:45 / 28.11.2017
Олдингда бировларни ёмонлаган одамга ишонма, чунки у сенинг ортингдан ҳам худди шундай қилади.Улки санга элдин эрур айбгў,Элга дағи сандин ўлур айбжў.Алишер Навоий

3428 09:05 / 27.11.2017
Нодонлар билан баҳслашма, акс ҳолда улар билан тенг бўлиб қоласан, улар эса сени ўз тажрибалари билан енгиб қўйишади.

3952 09:25 / 26.11.2017
Луқмон Ҳаким ўғлига деди.Ўғлим Истиғфорни кўпайтир. Аллоҳнинг шундай бир файзу раҳматлари борки, уларга истиғфор айтадиганларгина эриша оладилар,.

4317 09:05 / 25.11.2017
Одамлар сени иккиюзламалигинг учун яхши кўрганидан кўра, дангаллигинг туфайли ёқтирмагани яхши.

3178 09:25 / 24.11.2017
Аслида дўстлар ўзгармайди. Лекин баъзиларни дўст дейишга шошилиб қўямизда...

3591 14:25 / 23.11.2017
Дунёда ўйинчи бўл, ҳакам бўлмаЎйинчи нишонни, ҳакам эса хатони қидиради.

2940 09:05 / 22.11.2017
Чўққига етиш осон. Уни ушлаб тура билиш қийин.

2907 05:45 / 21.11.2017
Одамлар худди ер остидаги конларга ўхшайди... Ялтироқ нарсалар сени алдаб қўймасин. Кўпинча улар ялтираб тураверадию, аслида олтин бўлмайди.

2852 02:25 / 20.11.2017
Икки хил одам борБири қаерга бормасин, одамларни бахтли қилади.Иккинчиси эса қачон жўнаб кетса, шундагина одамларни бахтли қилади.

4640 08:40 / 19.11.2017
Биров кўтариб чиқариб қўйишини кутгандан кўра чиқишга ўзинг ҳаракат қилганинг осон.

3340 08:35 / 18.11.2017