1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Абу Наср Форобий

18:00 / 30.01.2019 3541 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(873–950)

Файласуфлар шайхи, ҳаким Абу Наср Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Тархон ибн Авзалағ Туркий Форобий Мантиқий. Заковат соҳибларидан бири.

Машҳур асарлар муаллифи.

Абу Наср Ироқда араб тилини мукаммал ўзлаштирганлар. Насронийлардан бўлган Матто ибн Юнус билан учрашиб, ундан мантиқ илмини ўрганганлар. Сўнгра Ҳарронга бориб, Юҳанно ибн Жайлон Насронийга шогирд тушганлар. Аввал Миср, кейин Дамашққа келиб истиқомат қилганлар.

Айтишларича, у киши подшоҳ Сайфуддавла ибн Ҳамдоннинг ҳузурларига кирганларида турк кийимида бўлганлар. Оталари турк амирларидан эдилар. Абу Наср етмишта тилни билганлар. Мажлиснинг тўрида ўтириб, олимлар билан турли фанлардан мунозара қилганлар. Сўзлари устун келиб, қобилиятлари сезилгач, ҳамма у кишини тинглай бошлаган.

Қонунчиликка асос солган дастлабки арбоблардан.

У киши ёлғизликни хуш кўрардилар. Сўлим жойларда асар ёзар ва у ердан кам чиқардилар.

Файласуфлардек зоҳид бўлиб, оддий кийим кияр ва уйларини ортиқча безатмас эдилар. Ибн Ҳамдон у кишига ҳар куни тўрт дирҳам жўнатиб турганлар.

Абу Наср Форобийдан: «Сиз билимдонроқми ёки Арасту?» – деб сўрашганида, у киши: «Агар Арасту замонларида яшаганимда, у кишининг катта шогирдларидан бири бўлар эдим», – деб жавоб берган эканлар.

Форобийнинг ажойиб назмлари ҳамда ҳукамолар наздида чиройли саналадиган дуо ва зикрлари бўлган.

Абул Аббос ибн Абу Усайбиъанинг зикр қилишларича, Усомий деган олим Форобийнинг ёзган асарларини мундарижа қилиб чиққан эканлар. У хилма-хил мавзулардан иборат бўлиб, айримлари кимё фанининг исботи ҳақида, баъзиси математикага ва илоҳиётга доир асарлар бўлган.

У киши 950 йил ражаб ойида Дамашқда вафот этганлар. Қабрлари Боби Сағирда.

«Машҳур даҳолар сийрати» китобидан

Муаллиф
Азизхўжа Хайруллоҳ ўғли
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг башариятга тақдим қилган улкан хизматларининг учинчиси инсоннинг мукаррамлиги ва улуғлигининг эълонидир. Бу инсоннинг давоми...

2234 11:30 / 15.02.2024
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ироқнинг Мовсил вилояти яқинидаги Нийнаво деган жойга ўз набийси Юнус алайҳиссаломни пайғамбар қилиб юборди. Юнус алайҳиссалом Бану давоми...

4829 17:00 / 11.02.2019
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Рум ерларини фатҳ қилишни ирода этдилар. Ҳамма тайёргарликлар кўрилиб бўлгач, Рум фатҳига биринкетин лашкар жўната давоми...

2385 14:48 / 22.02.2024
Кириш.Мусулмон тарихчилар .Тарихни ўрганган кишининг умри узаяди,, дейишади. Ҳақиқатдан ҳам тарихни қунт билан ўрганган одам, гўё ўша ўзи ўрганган даврда яшайди. давоми...

27989 18:35 / 08.01.2019
Аудиолар

211001 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130261 14:35 / 11.08.2021