1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Рум жангининг бошланиши

14:48 / 22.02.2024 2385 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Рум ерларини фатҳ қилишни ирода этдилар. Ҳамма тайёргарликлар кўрилиб бўлгач, Рум фатҳига бирин-кетин лашкар жўната бошладилар.


Холид ибн Саъид бошлиқ лашкарни Шом остоналарига, Амр ибн Ос бошлиқ лашкарни Фаластинга, Шураҳбил ибн Ҳасана бошлиқ лашкарни Урдунга, Язид ибн Абу Суфён бошлиқ лашкарни Балқо томонга, Абу Убайда ибн Жарроҳ бошлиқ лашкарни Ҳимс томонга юбордилар.


Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳар бир лашкарни кузатгани пиёда юриб чиқар, уларга дунё ва охиратларига фойдали бўлган насиҳатларни қилар эдилар.


Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу юборган лашкар Шом ўлкасига етиб борди.
Бу хабар Рум подшоҳи Ҳирақлга етганида, у ўз халқига мусулмонлар билан сулҳ тузишни таклиф қилди. Улар бош тортишди. Кейин румликлар ниҳоятда кўп сонли лашкар тўплашди.


Амр ибн Оснинг таклифига биноан, лашкарбошилар тўпланиб маслаҳат қилдилар ва Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга хабар йўлладилар. У киши уларга «Сизга ўхшаганлар озлиги учун эмас, гуноҳлари учун мағлуб бўладилар. Гуноҳлардан сақланинглар» деган хабарни юбордилар.

«Ислом тарихи» биринчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Холид ибн Суфён Ҳузалий исмли одам Мадинага бостириб бориш ниятида лашкар тўплади. Ҳузайл қабиласи Маккага яқин жойда эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

2623 18:00 / 11.12.2020
Имом, фақиҳ, муҳаддис, зоҳид Абу Лайс Наср ибн Муҳаммад ибн Иброҳим Самарқандий Ҳанафий. .Танбеҳул ғофилийн,, .АлФатаво, китоблари муаллифи.Бу киши Муҳаммад ибн Фазл давоми...

3373 21:10 / 11.02.2019
Ўша даврда Шом диёрига Ироқдан ва Арабистон яриморолидан кўплаб ҳижратлар бўлиб ўтди. Муҳожирлар турли унумдор минтақаларга тарқалиб кетишди. Шимолий давоми...

3993 14:17 / 21.06.2019
Абдуллоҳ Саффоҳ беркинган жойидан чиқиб, ўзининг жамоаси билан Куфанинг марказий жомеъ масжидига борди ва халифалигини эълон қилди. Ўша ерда унга байъат қилинди. давоми...

905 10:13 / 08 ноябрь
Аудиолар

211021 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130280 14:35 / 11.08.2021