1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Аллоҳ энг яхши ризқ берувчидир

10:04 / 26.01.2019 6477 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ

«Эй Муҳаммад! Ва улар тижорат ёки ўйин-кулги кўрганларида, у томон ёпирилдилар ва сени тик ҳолда тарк этдилар. Сен: «Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса ўйин-кулгидан ва тижоратдан яхшидир. Ва Аллоҳ энг яхши ризқ берувчидир», – деб айт» (11-оят).

Дунё ташвишини деб, ибодатни тарк этиш яхши эмас. Чунки ризқ берувчи Аллоҳнинг Ўзи. Аввал Унинг ибодати адо бўлса, кейин ризқ топишда Ўзи ёрдам беради.

Имом Байҳақий ўзларининг «Сунан» китобларида Жобир ибн Самурадан ривоят қилган ҳадисда айтилади: «Пайғамбар алайҳиссалом жума куни шом намозида «Қул йаа айюҳал каафируун» ва «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқир эдилар, хуфтон намозида эса Жума сурасини ва Мунофиқун сурасини ўқирдилар». Бу далил Жума сурасининг шарафи нақадар улуғ эканини кўрсатади.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Албатта, Роббинг ризқни хоҳлаган кишига кенг қилур ёки тор қилур. Албатта, У бандаларидан ўта хабардор ва кўриб турувчи давоми...

1691 19:00 / 05.03.2024
.Аллоҳга итоат қилинг ва Расулга итоат қилинг ва ҳазир бўлинг Агар юз ўгирсангиз, билингки, Расулимиз зиммасида очиқойдин етказиш, холос, Моида сураси, давоми...

1174 19:00 / 28 апрель
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қиладиМолларини Аллоҳнинг розилигини истаб, ўзларидаги ишонч билан сарфлайдиганлар худди тепаликдаги боққа ўхшайди. давоми...

2792 18:00 / 24.05.2020
Аллоҳ таоло Мулк сурасида шундай марҳамат қилади .Улар .Ҳа, дарҳақиқат, бизга огоҳлантирувчи келган эди. Лекин биз уни ёлғончига чиқардик ва .Аллоҳ ҳеч давоми...

3923 12:16 / 26.03.2019
Аудиолар

210992 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130252 14:35 / 11.08.2021