1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Қаерда гуноҳлар кенг тарқалса, ўша ер аҳолиси ҳалокатга учрайди

19:00 / 23.01.2024 1856 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ

«Нуҳдан сўнг қанчадан-қанча асрларни ҳалок қилдик. Бандаларининг гуноҳларидан хабардор бўлиш ва уларни кўришда Роббинг Ўзи кифоя қилур» (Исро сураси 17-оят).

Яъни фисқу фасодга берилиб, бузғунчилик қилган қавмларнинг ҳалокати янги одат эмас. Бу иш доимо бўлиб келган. Нуҳ даврида фисқу фасод туфайли барча одамларни ғарқ этиб, фақат Нуҳ ва унга иймон келтирганларни сақлаб қолган эдик. Аммо Нуҳдан кейинги асрларда ҳам гуноҳкорларни ҳалок этиб келдик. Ҳа,

«Нуҳдан сўнг қанчадан-қанча асрларни ҳалок қилдик».

Қаерда гуноҳлар кенг тарқалса, ўша ер аҳолиси ҳалокатга учратилади.

«Бандаларининг гуноҳларидан хабардор бўлиш ва уларни кўришда Роббинг Ўзи кифоя қилур».

Бошқа гувоҳ, хабарчи ёки кўрувчининг кераги йўқ.

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ

«Ким шошган(дунё)ни истаса, унга бу дунёда ирода қилган кишимизга нимани хоҳласак, шошилинч берурмиз. Сўнгра унга жаҳаннамни берурмиз. Унга мазаммат қилинган ва қувғинга учраган ҳолда кириб, куюр» (Исро сураси 18-оят).

Кимки бошқа нарсани хоҳламасдан, ушбу ўткинчи, беш кунлик дунё учун яшамоқчи бўлса, Аллоҳ унга бу дунё насибасини шошилинч тарзда беради. У киши бу дунёда керак нарсасига эришиб олади. Аммо охиратига ҳеч нарса қолмайди. Шунинг учун:

«Унга мазаммат қилинган ва қувғинга учраган ҳолда кириб, куюр».

Улар бу дунё ҳойи-ҳавасларига берилиб, шаҳват ва лаззат ортидан қувиб, ҳаётларини гуноҳ қилиш билан ўтказадилар. Энди жаҳаннамда ўша гуноҳларига яраша азоб чекадилар.

ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ

«Ким охиратни истаса ва унга эришиш учун мўмин бўлган ҳолида керакли ҳаракатини қилса, бас, ана ўшаларнинг ҳаракатлари мақбулдир» (Исро сураси 19-оят).

Демак, охират саодатига эришиш учун фақат уни исташ, хоҳлашнинг ўзи кифоя қилмас экан. Унга эришиш учун истак билан бирга иймон ва жиддий ҳаракатлар ҳам даркор экан. Истак билан бирга, энг аввало, иймон керак, усиз ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Истак ва иймон бўлса-ю, керакли саъй-ҳаракат қилинмаса ҳам, натижа чиқмайди. Демак, охират саодатига эриштирувчи ишларни ҳам амалга ошириш керак. Яъни одам охиратда яхши натижага эриштирадиган ишларни қилиши, охиратда жаҳаннамга дучор этадиган ишларнинг яқинига йўламаслиги лозим бўлади.

«...бас, ана ўшаларнинг ҳаракатлари мақбулдир».

Улар бу дунё ва охиратнинг саодатига эришадилар.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Аллоҳ расулларни жамлаган кунда .Сизга қандай жавоб қилинди, ndash деб сўрайдир. .Биз билмаймиз, албатта, Сен Ўзинг давоми...

808 19:00 / 24 июнь
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Ва сенга Китобни ҳақ ила, ўзидан олдинги барча китобни тасдиқловчи ва уларнинг устидан назорат давоми...

1597 19:00 / 08.10.2024
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қиладиАна ўшалар расуллардир. Уларнинг баъзиларини баъзиларидан афзал қилдик. Улардан Аллоҳ гаплашгани бор ва давоми...

3487 11:05 / 05.04.2020
.Эй иймон келтирганлар Касб қилган нарсаларингизнинг покизаларидан ва Биз сизларга ердан чиқариб берган нарсалардан нафақа қилинглар. Нафақа қилганингизда давоми...

2917 16:08 / 31.05.2020
Аудиолар

211009 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130269 14:35 / 11.08.2021