1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Имомларга Қуръон оятларини шарҳлашда мужтаҳидларга эргашиш буюрилди

12:40 / 19.01.2019 2211 pdf Ўқиш режими + -

Татаристон Республикаси Мусулмонлари дин ишлари бўйича бошқармасининг янгиланган Низомига худди шундай қоида киритилган. Яқинда қабул қилинган “Бошқарма имом-хатиблари томонидан ибодат ва диний маросимларни ўтказиш тўғрисидаги Низом”нинг янги вариантида ҳар қандай имом ўзи билганича Қуръони каримни шарҳлаши мумкин эмаслиги қатъий тарзда белгилаб қўйилди. Ушбу ички меъёрий ҳужжатнинг тегишли бандига кўра, фақат энг ваколатли диний шахсларгина ояту ҳадисларни мустақил равишда шарҳлашлари мумкин бўлади, деб ёзади Islam-today сайти.

– Шариат билимларнинг энг юқори даражасига эришган мужтаҳидларгина Қуръони карим оятлари ва ҳадисларга мустақил шарҳлар бериш ҳуқуқига эга, –  деди Татаристон муфтийсининг биринчи ўринбосари Рустам ҳазрат Валиуллин Булғор ислом университетида бўлиб ўтган диний бошқарма йиғилишида. – Бундай билим даражасига эга бўлмаганлар муқаллидлар, яъни мужтаҳид имомларга эргашувчилар бўлади.

Рустам ҳазрат ички Низомга киритилган ушбу янги талаб оятларнинг нотўғри талқини, шариат аҳкомлари бўйича турли хил нотўғри қарор ва фатволарнинг олди олинишига ёрдам беришига умид билдирган.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islamtoday.ru
Мавзуга оид мақолалар
Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади Ҳаж эгасиrdquo деган маънони билдиради. Зулҳижжа ойи қандай ойБу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган Зулҳижжа, давоми...

2892 13:16 / 30.06.2022
2023 йил 11 декабрь куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжидига Ҳиндистон бош муфтийси, машҳур олим, .Сунний маданият маркази, раҳбари, фазилатли шайх Абу давоми...

2386 17:39 / 11.12.2023
Шу кунларда Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда Қуръони карим суралари ва дуолари фазилатиrdquo номли китобда Бақараrdquo сурасидаги хатоликлар тўғрисидаги давоми...

12227 13:30 / 14.07.2021
Навбатдан ташқари арабислом саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди, Бош вазири Муҳаммад давоми...

1356 21:52 / 11.11.2024