1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашув ўтказди

21:52 / 11.11.2024 1240 pdf Ўқиш режими + -

Навбатдан ташқари араб-ислом саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди, Бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон-Саудия кўп қиррали муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Ар-Риёддаги фавқулодда саммит ўз вақтида ташкил этилгани ва долзарб аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Турли даражалардаги фаол мулоқот ва алмашинувлар давом этаётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажми, қўшма корхоналар сони ошиб бормоқда.

"Яшил" энергетика, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, коммуникациялар соҳасида, қишлоқ хўжалиги, саноатда янги қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.

Бўлажак олий даражадаги тадбирларга, шу жумладан 2025 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" мулоқотининг иккинчи саммитига тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув давомида Ўзбекистон етакчиси фуқароларимиз Ҳаж ва Умра зиёратларини адо этишларига яратилган шароитлар учун Саудия Арабистони раҳбариятига миннатдорлик билдирди.

Минтақавий масалалар, жумладан, Яқин Шарқдаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Шу билан Ар-Риёдга амалий ташриф доирасидаги тадбирлар якунланди, давлатимиз раҳбари Бокуга жўнаб кетди.

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Татаристон Республикасидан келган бир гуруҳ мусулмон ва православ раҳбарлари Европанинг энг баланд нуқтаси бўлган Элбрус тоғ чўққисига чиқишди. Экспедиция давоми...

1731 16:00 / 09.08.2021
Илм инсоннинг энг катта, камаймас, унга шараф келтирадиган бойлигидир. Унга эга бўлган одам нафақат ўз ҳаётини, балки бутун инсоният келажагини ҳам давоми...

1571 15:50 / 15 март
Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги масжидларда содир этилган террорчилик ҳужумидан сўнг, масжидлар хавфсизлигини таъминлашга катта эътибор қаратилган. Бу давоми...

1933 13:00 / 08.07.2019
Маълум бўлишича, мамлакатимизга келган хорижий давлат фуқаросидан COVID19нинг янги Omicron штамми жорий йилнинг 7 январь куни аниқланган.Республика махсус давоми...

2027 10:06 / 10.01.2022
Аудиолар

211033 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130293 14:35 / 11.08.2021