1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

“Қуръони карим суралари ва дуолари фазилати” китоби юзасидан хабарнома

13:30 / 14.07.2021 12039 pdf Ўқиш режими + -

Шу кунларда Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда “Қуръони карим суралари ва дуолари фазилати” номли китобда “Бақара” сурасидаги хатоликлар тўғрисидаги хабарлар кенг тарқалмоқда. Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон мусумонлари идораси мутахассислари ўрганишлар олиб бордилар. Аниқланишича, хатоликлар асосан “Бақара” сурасида йўл қўйилган бўлиб, оятлардаги арабча сўзлар техник ишланмалар натижасида ўринлари алмашиб кетган.

Китобни нашрга тайёрловчи Мирфатҳулло Қодировнинг вакили-фарзанди Миродил Қодиров мазкур хатоликлар охирги чоп этиш жараёнида, яъни китоб макетини компьютер дастуридан босмахона файлига ўгиришдаги эътиборсизлик оқибатида йўл қўйилганини эътироф этди ҳамда барча мўмин-мусулмонлар ва китобхонлардан узр сўради.

Таъкидлаш керакки, муаллифлардан бири сифатида қайд этилган Таваккал домла Кенжаев (“Эшон Бобохон” масжиди имоми) эса ушбу китобни тайёрлаш ва нашр этишда мутлақо иштирок этмагани, балки ушбу ҳурматли домланинг розилигисиз номлари ёзилгани маълум бўлди. Нашрга тайёрловчи масъуллар Таваккал домла Кенжаевдан ҳам юзага келган ноқулайликлар учун кечирим сўради.

Нашрга тайёрловчилар “Қуръони карим суралари ва дуолари фазилати” китобини қайтариб олишни ўз зиммасига оладилар. Ушбу нуқсонли китобни топшириш учун Тошкент шаҳри “Чорсу” мавзесида жойлашган “Китоблар дунёси” мажмуасидаги 10-растага топшириш мумкинлиги маълум қилинади.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда яшовчи фуқаролар эса ўзлари сотиб олган сотувчиларга топширишлари тавсия этилди. Ўз навбатида, китобнинг нуқсонли жойини тўғрилаб бериш кафолатини ҳам нашрга тайёрловчилар ўз зиммаларига олади.

Қуръони карим – Аллоҳ таолонинг муборак Каломи ва Ислом динининг энг буюк шиори экани нуқтаи назаридан Ўзбекистон мусумонлари идораси Қуръони карим билан боғлиқ матнларни чоп этишда нашриётлар ва босмахоналар масъулларидан диққат-эътиборни жиддий қаратишга чақиради.

 

Боғланиш учун телефон: 90-029-35-47

 

Манба:Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарорига асосан 5 сентябрь, шанба кунидан бошлаб диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни жума ва шанбаякшанбалик давоми...

1625 11:03 / 03.09.2020
Бугун 17 августь куни Hilolnashrrdquo нашриётматбааси томонидан Қуръони каримнинг навбатдаги 10 000 нусхаси сотувга чиқарилди. Эслатиб ўтамиз, Қуръони каримни чоп этиш давоми...

3042 09:00 / 17.08.2019
Islom.uz порталидакўп йиллар давомида фаолият юритиб келган Назокатхон Қосимовага волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан уларнинг барча оила аъзоларига, давоми...

1622 15:45 / 16.02.2023
2024 йил биринчи январгача бўлган ҳолат ва Ислом молиясидан изоҳ 1. Ислом молия активлари умумий ҳажми 4,9 триллион АҚШ долларини ташкил этди2. Ислом молия активлари давоми...

2048 15:36 / 27 январь
Аудиолар

211010 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130270 14:35 / 11.08.2021