1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ОАВ исломофобия мавзуларига қандай муносабатда бўлиши керак?

16:06 / 18.12.2018 2793 pdf Ўқиш режими + -

 Бу каби саволларга жавоб топиш ва мусулмонларни турли носоғлом қарашлардан ҳимоя қилиш каби масалалар бугун Буюк Британия мусулмон жамоасининг энг долзарб мавзусига айланган. Буюк Британия мусулмонлар кенгаши томонидан мусулмонлар учун оммавий ахборот воситаларининг исломофобия мавзуларига қандай муносабатда бўлиши ва бу борада зарур кўникмалар ҳосил қилиш мақсадида бир кунлик семинар ташкил этилмоқда. IQNA берган хабарда, ушбу семинар 2019 йил 5 январь куни Лондонда бўлиб ўтади. 

Семинарда жамоатчилик орасида исломлаштириш деган нотўғри тушунчага чек қўйиш, жамоатчилик билан самарали алоқалар ўрнатиш, исломий жамоаларнинг дастурлари ҳақида ОАВ хабардор қилиш, бу мавзуларни ТВ ва радиода муҳокама этиш масалалари кўриб чиқилади. Шунингдек, ОАВ доимий кузатиб бориш ва зарур ҳолатларда берилган шикоятларга ОАВ томонидан самарали жавоб бериш ҳам ушбу семинарда муҳокама этилади. Англия мусулмонлар кенгаши мамлакатдаги энг фаол исломий марказлардан ҳисобланади. Маълум бўлишича, бу ердаги 500 дан ортиқ исломий ташкилотлар таркибига масжидлар, хайрия ташкилотлари ва исломий мактаблар киради.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 20 июнь куни Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон арРабиа таклифига биноан Жидда шаҳрида бўлиб ўтаётган 47анаънавий ҳаж бўйича давоми...

1777 16:41 / 20.06.2023
2019 йил 14 сентябрь куни .Hilolnashr, нашриётматбаасининг мажлислар залида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ қаламларига мансуб .Олам ва одам, дин давоми...

2604 13:03 / 14.09.2019
.Саййид Муҳйиддин махдум, ўрта махсус ислом билим юртининг учинчи босқич, 90гуруҳ талабаси Муҳаммад Амин қори Олимжонов устозлари, қироат ва тажвид фани давоми...

1708 17:54 / 19.12.2025
Ўзбекистон Халқаро ислом академияси 20192020 ўқув йили учун чет эл фуқароларини бакалавр таълим йўналишларига қабул очилганини эълон қилади. Бу ҳақда Ташқи ишлар давоми...

2904 14:00 / 18.07.2019