1447 йил 1 шаъбон | 2026 йил 20 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Баҳрайндаги Қуръон мусобақасида қатнашувчилар сони 1100 дан ошди

19:01 / 18.12.2018 2074 pdf Ўқиш режими + -

Мусобақа ташкилотчиларидан бири, Баҳрайндаги “Иқро” номли Қуръон илмлари жамияти раҳбарининг ўринбосари Абдуллоҳ Абул Ҳасаннинг айтишича, иштирок этиш истагини билдирганларнинг сони 1100 нафардан ошган бўлиб, Тафсир йўналишида қатнашиш учун 175 нафар, Ҳифз ва Тиловат йўналишларида қатнашиш учун 931 нафар йигит ва қизлар рўйхатга олинган.

Ушбу мусобақа қатнашчиларини баҳолаб бориш Баҳрайндаги бир неча Қуръони карим марказларининг етук устозларидан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан олиб борилади, деб хабар беради IQNA.

Ўринбосарнинг қўшимча қилишича, бу йилги мусобақани ўтказишдан халқаро Қуръон мусобақалари савиясини янги босқичга кўтариш ҳам кўзда тутилган. Мусобақанинг ҳар бир йўналишини бирлаштириш орқали Қуръоний маданият ютуқларини кучайтириш, Қуръонни яхши тушунувчи авлодни шакллантиришга эришилади. Шу сабабли бу йилги мусобақа “Англаб ёд ол, тадаббур ила тиловат қил!” шиори остида ўтказилмоқда.

Бу йилги мусобақанинг ўзига хослиги шундаки, ҳифз йўналишида энди ҳар бир иштирокчи ёддан ўқши керак бўлган сурадаги калималар, сўзларнинг маъноларини ҳам ёддан айтиб бериши керак бўлади. 

Тиловат йўналишида иштирок этаётган эса ўзи ўқиб берган жойнинг тафсирини ҳам айтиб бериши керак.

Абдуллоҳ Абул Ҳасаннинг айтишича, бу йилги мусобақада “Мулоҳазалар варақаси” ҳам ташкил этилади. Ҳакамлар ҳайъати орасидан белгиланган устозлар ушбу вараққа иштирокчининг йўл қўйган хатолари, камчиликлари, савияни оширишга хизмат қилувчи таклифларни ёзиб боришади ва мусобақадан кейин ҳар бир иштирокчига тегишли варақ ўзига тақдим этилади. Бу усул иштирокчининг йўл қўйган камчиликларини англашга ҳамда уларни тузатишга кўмак беради.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 15 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Миср давоми...

535 21:02 / 15 январь
Наманган туманидаги Навбаҳор қишлоқ собиқ Ғалча қишлоғи масжиди XIX аср бошларида бунёд этилган ноёб меъморлик намуналаридан.Масжид қурилиши Каримбой оқсоқол давоми...

2063 09:00 / 14.05.2021
2024 йил 59 ноябрь кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида .22Москва халқаро Қуръон мусобақаси, бўлиб ўтади. Ушбу халқаро мусобақада Ўзбекистон мусулмонлари идораси давоми...

1158 14:07 / 05.11.2024
Аввал хабар берганмиздек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими ndash Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауднинг давоми...

1498 21:53 / 18.07.2023