1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон Халқаро ислом академиясида хорижлик абитуриентлар учун қабул бошланди

14:00 / 18.07.2019 2903 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Халқаро ислом академияси 2019-2020 ўқув йили учун чет эл фуқароларини бакалавр таълим йўналишларига қабул очилганини эълон қилади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Хорижлик абитуриентлар академияга кириш имтиҳонларидан озод этилади ва суҳбат асосида қабул қилинади. Талабалар истакларига кўра, ўзбек ва рус тилида ўқишлари мумкин. Уларга диний ва дунёвий фанлардан дарс берилади.

Академияда қуйидаги йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича таҳсил олиш мумкин:

Бакалавр таълим йўналишлари (4 йил):

- Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик (мусулмон мамлакатлари);

- Халқаро муносабатлар;

- Исломшунослик (Қуръоншунослик, ҳадисшунослик, ислом ҳуқуқи, ақида ва тасаввуф, ислом тарихи ва манбашунослиги);

- Диншунослик;

- Психология (Дин социо психологияси);

- Филология ва тилларни ўқитиш (араб тили);

- Туризм (зиёрат туризми).

Айни пайтда Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Россия Федерацияси, Қирғизистон ва Тожикистон Республикаси фуқаролари таҳсил олмоқда. 2019 йилдан бошлаб, Россия мусулмонлари диний кенгаши муфтийси Альбир Крганов докторантурага қабул қилинди.

Бу йилги қабул жараёнида чет эл фуқароларига қулайлик яратиш мақсадида ҳужжатларни электрон тарзда international@iiau.uz ва +998907888745 (Telegram va WhatsApp) рақами орқали қабул қилиш йўлга қўйилди. Шунингдек, хорижий талабалар ўқиш шартномаси суммасининг ўзларига мақбул шаклини танлаш имконияти яратилган.

Ўқишга қабул қилинган хориж фуқароларининг виза олиши ва яшаши билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш академиянинг Халқаро ҳамкорлик бўлими мутахассислари ёрдамида амалга оширилади.

Мурожаат учун:

international@iiau.uz

+998907888745

+998935510593 (инглиз тилида мурожаат учун)

+99871244959

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Ислом молия муассасалари учун бухгалтерия ва аудиторлик ташкилоти AAOIFI Ўзбекистоннинг .Islamic Business and Finance, корхонаси билан ҳамкорлик шартномасини имзолади. давоми...

2037 18:50 / 24.05.2022
Ҳиндистондаги Ёдиянинг Зенипур минтақасида қурилиши режалаштирилган .Бабри, масжидини алмаштириш бўйича таклиф қилинган режа эълон қилинди. Бу ҳақда Times of India давоми...

1830 09:30 / 22.12.2020
Ўзбекистон миллий жамоаси 20 март куни ЖЧ2026 саралаши доирасида Қирғизистонни қабул қилади. Рамазон ойи муносабати билан мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида давоми...

1721 18:37 / 11.02.2025
Жорий йилнинг 6 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Хотинқизлар қўмитаси раиси Танзила Камаловна бошчилигидаги давоми...

4855 15:37 / 08.10.2018