1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Мол Аллоҳникидир

10:20 / 09.12.2018 2819 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом таълимоти бўйича мол аслида Аллоҳ таолонинг молидир, уни қўлида тутиб турган одамники эмас. Агар дунёда бирор кимса мулкка эгалик қилаётган бўлса, ҳақиқий мулк эгаси (Молик) Аллоҳ таоло унга Ўзи ирода қилган ҳикмат бўйича вақтинчалик, арзимаган мулкни бериб қўйган бўлади. Бинобарин, Аллоҳ хоҳлаган пайтида ундан мулкни тортиб олиб қўйиши мумкин. Мулкни вақтинчалик қарзга олган одам ҳақиқий Моликнинг шартига мувофиқ тасарруф қилса, бахт-саодатга эришади. Агар ҳақиқий Моликнинг шартига хилоф иш тутса, молдан ажраб қолиши устига гуноҳга ҳам ботади.

Одатда қўлига бирдан мол-дунё тушган одамда агар диндорлик, тақво бўлмаса, ҳовлиқиб кетади, дарров бузғунчилик қилишга киришади. Фиръавн аҳлидан бўлган Қорун ҳам шундай нафси бузуқ, насиҳат кор қилмайдиган, бойлик қутуртирган кимсалардан эди. У ўз қавмининг насиҳатларини қулоққа олмади, бойлиги туғёнга кетказди ва охири ҳалокатга учради.

Аллоҳ таоло Қосос сурасида марҳамат қилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ

«У (Қорун): «Менга у фақат ўзимдаги илм туфайлигина берилгандир», – деди. Албатта, Аллоҳ ундан олдинги ав-лодлардан ундан кўра қувватлироқ, ундан кўра кўпроқ (мол) жамлаганларни ҳалок этганини у билмасмиди?! Жиноятчилардан гуноҳлари ҳақида сўраб ўтирилмас» (78-оят).

Дунёдаги кўплаб мол-дунё соҳиблари каби, Қорун ҳам бойлигига ўз билганича, ўз ақлича қарар эди. «Бу мол-мулк менга илмим туфайли берилди, ўзимдаги қобилиятни, илмни ишга солиб мол топдим, энди қандай қилиб сарфлашни ҳам ўзим биламан», деб ўйлар эди. Мусулмон бўлмаган бойларнинг барчаси ҳамиша худди шундай фикр юритади. Шунинг учун ҳам улар туғёнга кетади, бошқалар олдида такаббурлик қилади, ер юзида бузғунчиликлар содир этади.

Ислом хусусий мулкчиликка кенг йўл очиб беради, кишилардаги мол-мулк топиш рағбатини қўллаб-қувватлайди. Аммо мол-мулк доимо ҳалол-пок йўл билан топилишини таъкидлайди, назорат қилади, текширади. Шунингдек, топилган мол-мулкни ҳалол-пок йўлда сарфлаш зарурлигини ҳам қаттиқ тайинлайди. Мол-мулк эгасини туғёндан, такаббурликдан ва ер юзида бузғунчилик қилишдан қайтаради.

 

“Ижтимоий одоблар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Али ибн Ҳусайн ибн Воқид отасидан ривоят қилади .Абу Муслим Иброҳим ибн Соиғ ўлдирилганидан кейин уни тушда кўргим келаверди. Бир куни у тушимга кирди. Ундан давоми...

1650 07:05 / 08.10.2019
Қуръоннинг мўъжизакорлиги ҳақида гап кетганда, аввало шуни айтиш керакки, у араб тилида, араб сўз усталарини ожиз қолдириш учун юборилган Китоб бўлиб, унинг давоми...

1467 20:00 / 26.07.2019
Фақиҳ Aбу Лайс раҳимаҳуллоҳ айтадилар Билгилки, араб тилининг бошқа тилларга нисбатан афзаллиги бордир. Ким бу тилни ўрганса ёки бошқага ўргатса, савоб топади. давоми...

1640 18:30 / 22.02.2021
Макҳул Шомий ҳақида Барад шундай дейди .У душанба ва пайшанба куни рўза тутар ва доим шундай дер эди .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни давоми...

1487 08:01 / 27.11.2019