1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Йўлдаги озор берадиган нарсаларни олиб ташлаш

12:00 / 04.12.2018 4026 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي بَرْزَةَ الْأَسْلَمِيِّ  رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ ﷺ ، دُلَّنِي عَلَى عَمَلٍ يُدْخِلُنِي الْجَنَّةَ. قَالَ: «أَمْطِ الْأَذَى عَنْ طَرِيقِ النَّاسِ».

Абу Барза Асламийдан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Мени жаннатга киритадиган амалга йўллаб қўйинг», дедим.

«Одамларнинг йўлидаги озор берувчи нарсани олиб ташла», дедилар».

Бу ҳадиси шарифдаги буюк маънони қаранг. Бир саҳобий Расулуллоҳ алайҳиссаломдан ўзини жаннатга киритадиган амални ихлос билан сўраяпти. «Менга жаннат йўлини кўрсатинг, шуни қилсам, жаннатга кирадиган бўлай», деяпти.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса: «Одамларнинг йўлидаги озор берувчи нарсаларни олиб ташла», деяптилар.

Демак, шу ишни қилсанг, жаннатга кирасан, деяптилар.

Одатда одамлар эринчоқлик қилиб, йўлдаги озор берадиган нарсаларни олиб ташлашни унчалик хуш кўришмайди ёки «уни олсам, уст-бошим, қўлим кир бўлади, кўрганлар нима дейди» каби ҳар хил андишаларга боришади.

Бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг йўлидаги озор берувчи нарсаларни олиб ташлашни «жаннатга сабаб бўладиган амал», деб айтганлар. Бу каби ишларни «Мен ҳам шу ишни қилиб, жаннатга кирай», деган эътиқодда қилиш нақадар буюк, улуғ иш эканини бир ўйлаб кўринг.

Агар ҳамма мусулмонлар ушбу ҳадиси шарифдан бохабар бўлсалар ва ҳаммалари шу ҳадисга ихлос қилсалар, ҳаммалари жаннатга кириш пайидан бўлсалар, нима бўлишини тасаввур қилиб кўраверинг.

Агар шундай бўлса, кўча-кўйларимизда, майдонларимизда, юрадиган йўлларимизда ахлат, хас-чўп, тош ёки бошқа шу каби озор берувчи нарсалар ётармиди?

Бу ҳадисни мўмин-мусулмонларнинг ҳар бири билса, унга ихлос билан амал қилса, мусулмонлар яшайдиган ерлар, кўчалар дунёдаги энг покиза, энг шинам, энг гўзал, ҳеч қандай озорсиз, кўнгилни хира қиладиган нарсаларсиз бўлур эди.

Бироқ минг, миллион афсуслар бўлсинки, аслида бунинг тескарисини кўриб турибмиз. Мусулмон бўлмаган ўлкаларнинг кўчалари, майдонлари, хоналари, одамларининг кийим-боши, маркабларини кўринг – улар худди ушбу ҳадиси шарифни билиб, тушуниб, унга амал қилаётганмикан, деган фикрга бориб қоласиз.

Аксинча, бизнинг кўчаларимиз, ҳовли-жойларимизга қарасак, бу ҳадисни ҳеч ким эшитмаган бўлса керак, эшитса ҳам, ихлос қилмаса керак, ёки амал қилмаса керак, деган гумонга бориш мумкин.

Аксинча, одамлар юрадиган йўлларга озор берадиган нарсаларни ўрнатадиган, қўйиб қўядиган ҳолатлар кун сайин кўпайиб бормоқда. Аллоҳ таоло Ўзи асрасин!

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
t . . . .Бир киши Али ибн Абу Толиб учун зиёфат қилиб, унга таом пиширди. Шунда Фотима розияллоҳу анҳо .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

3254 14:25 / 17 февраль
. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирортангиз масжидидаги намозни битирса, уйи учун ҳам ўз намозидан давоми...

1380 11:50 / 24.12.2023
r . . Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғидаги бола эдим. Қўлим давоми...

1159 15:17 / 13 июнь
. . Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Таомнинг баракаси ундан олдин икки қўлни ювишдир ва ундан кейин икки давоми...

6160 10:31 / 27.11.2018
Аудиолар

211059 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130320 14:35 / 11.08.2021