1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Islom.uz – 1439» танлови якунланди

09:58 / 04.12.2018 2408 pdf Ўқиш режими + -

«…Ва мусобақа қилувчилар шу нарса учун мусобақа қилсинлар»

(Мутоффифун сураси, 26-оят)

Бандаларини Ўзининг розилиги йўлида мусобақалашишга чақирган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду саноларимиз бўлсин!

Роббининг пайғомини умматига омонат ила етказган, оламларга раҳмат бўлиб келган Пайғамбаримиз ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саломларимиз бўлсин!

«Islom.uz» портали анъанавий «Islom.uz – 1439» танлови якунланганини, танлов ғолибларини тақдирлаш маросими рабиъул аввал ойида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлиди шарифларига бағишлаб ўтказиладиган байрам анжумани дастурига киритилганини ҳам мамнуният ила маълум қилади.

Анъанага кўра, танловимизда иштирок этган барча қатнашчиларга, бу тадбирга хайрихоҳлик қилган, холис дуода бўлган мухлисларимизга ташаккурлар айтамиз. Қимматбаҳо вақтларини, билим ва тажрибаларини, қобилият ва кўникмаларини Аллоҳ таолонинг розилигига йўналтириб, танловга ўз асарларини тақдим этган барча иштирокчиларимизга раҳматлар айтамиз. Келгусида бундай тадбирларимизнинг янада кўпайишини, уларнинг давомий бўлишини, ўзимиз ўйлагандан ҳам афзал бўлишини Ҳақ субҳанаҳу ва таолодан илтижо қилиб қоламиз.

Танловимиз низоми ва тартиб-қоидаларига биноан, ҳакамлар ҳайъати « Islom.uz – 1439» танловига тақдим этилган асарларни ўрганиб чиқиб, танлов ғолибларини аниқлади.

« Islom.uz – 1439» танлови ҳакамлар ҳайъати:

- порталга ташриф буюриб, танловга тақдим этилган асарларни баҳолашда иштирок этган мухлисларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда;

- барча қатнашчиларга танловда фаол иштирок этганлари учун самимий миннатдорчилик билдирган ҳолда;

- асарларнинг савияси, аҳамияти, сифати ва даражалари ҳамда уларга қўйилган баҳоларни ҳисобга олган ҳолда

 «Islom.uz – 1439» ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

Ҳакамлар ҳайъати томонидан берилган баҳолар асосида энг юқори натижа олган тўрт иштирокчимиз ғолиб деб топилди:

1. Муҳаммад Одил.

2.Суннатуллоҳ Абдулбосит.

3.Санжар Қобил. 

3.Фатима Алий.

Шунингдек, фаол иштирокчиларимиз:

1. Амруллоҳ Форсий.

2. Даврон Нурмуҳаммад.

3. Ихтиёржон Пўлатов.

Муҳтарам танлов ғолиблари!

Барчангизни Islom.uz – 1439 танловида ғолиб бўлганлигингиз муносабати билан самимий муборакбод этамиз! Барчангизга Islom.uz порталининг мухлислари, ходимлари, юртимизнинг барча мусулмонлари номидан ташаккурлар изҳор қиламиз.

Танловимизнинг азиз ғолиблари! Мукофотлар Сизларга мунтазир!

Сизларни танлов ғолибларини тақдирлаш маросимида кутиб қоламиз!

***

«Islom.uz – 1439» танловининг барча ғолибларидан 2018 йил 8 декабрь куни «Hilol-nashr» матбаа-нашриёти биносида ўтказиладиган тақдирлаш маросимига ҳозир бўлишларини сўраймиз.

Тақдирлаш маросими соат 10:00 да бошланади.

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 20-мавзе, Сўгалли ота кўчаси, 5-уй. 98, 17-автобусларнинг «Бўрижар масжиди» бекати.

Мўлжал: Тошкент метрополитенининг «Олмазор» бекати, «Бўрижар» («Илонли ота») жоме масжиди; «Тош куч» спорт маркази.


Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1113 ноябрь кунлари халқаро саммитларда иштирок этиш учун амалий ташриф билан Саудия Арабистони ва Озарбайжон давоми...

835 18:12 / 10.11.2024
2022 йил 23 июнь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида 4жилдли янги .Ал Қомус Арабчаўзбекча қомусий луғати, китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Учинчи давоми...

2486 14:50 / 23.06.2022
Диёримиздан етишиб чиққан буюк алломаларнинг илмий изланиш ва кашфиётлари, маърифийилмий мероси жаҳон олимлари томонидан ҳамиша юксак эътироф давоми...

1373 18:06 / 20 январь
27 октябрь куни юртимизда Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга депутатлик сайлови ўтказилди. Сайлов жараёнларини кузатиш учун бир давоми...

1239 16:37 / 14.12.2024
Аудиолар

211053 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130314 14:35 / 11.08.2021