1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Вақтнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти

10:20 / 18.10.2018 3136 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсон ҳар тонг янги кунни қарши олар экан, унинг ихтиёрига 24 соат вақт берилади. Бу унга ҳар куни бериладиган 1440 дақиқа ёки 86400 сониялик фурсатдир. Ўтаётган вақтимиз ҳақида ўйлаб кўрадиган бўлсак, соат милларининг “чиқ-чиқ”лари, аслида азиз умримизнинг тўхтовсиз парчаланиб кетаётган онлари эканини ҳис этамиз. Ушбу онлар бизнинг яхши ё ёмон амалларимизга гувоҳ бўлиб ўтиб бормоқда.

Вақтга эътибор ўта муҳим бўлганидан, динимизга кўплаб тоат-ибодатлар аниқ вақтга хослаб қўйилган. Бир кунда адо этиш лозим бўлган беш вақт намозга алоҳида-алоҳида вақт тайин қилинган. Уларни жамлаб бир вақтнинг ўзида адо этиш асло мумкин эмас. Чунки уларни белгиланган, яъни ўз вақтида адо этиш фарздир. Бу эса вақтнинг аҳамияти нақадар муҳим эканлигини билдиради.

Рўза тутиш ҳам аниқ вақтга, фақат Рамазон ойига хослаб қўйилган. Шу ойдан бошқа йилнинг барча ойларида рўза тутилса ҳам, Рамазон рўзасининг ўрнига ўтмайди. Чунки Рамазон рўзаси бўлиши учун шариатда белгиланган вақтда рўза тутиш шарт. Бу ҳам вақтнинг аҳамиятли эканини билдиради.

Ҳаж ибодатини адо этишда ҳам аниқ вақт, яъни арафа куни Арофатда туриш белгилаб қўйилган. Шу вақтдан ташқари, йилнинг бошқа ҳамма кунида Арофат тоғида турилса ҳам, ҳаж ибодати адо этилган ҳисобланмайди. Чунки ҳаж бўлиши учун шариатда белгиланган аниқ вақтда Арофат тоғида туриши шарт. Бу ҳам вақтнинг аҳамиятли эканидандир.

Қурбонлик қилишнинг ҳам аниқ вақти мавжуд. Уч кун ичида сўйилмаса, кейин сўйгани қурбонликка ўтмайди. Чунки қурбонлик бўлиши учун шариатда белгиланган аниқ вақтда қурбонлик қилиш шарт. Бу ҳам вақтнинг аҳамиятли эканидандир.

Бу рўйхатни яна узоқ давом эттириш мумкин. Динимизда ибодатларнинг аниқ вақтлари тайин қилиб қўйилгани мусулмон кишини вақтга риоя қилишга ҳамда қатъий тартиб ва интизом билан яшашга ўргатади.

Қуръони каримнинг кўплаб оятларида вақтнинг қиймати ва аҳамиятини билдириб, тун, кундуз, тонг, субҳидам, шафақ, чошгоҳ ва аср вақтлари билан қасамёд этилган.

Агар вақтнинг аҳамияти ҳақида тафаккур қиладиган бўлсак, уларнинг нақадар ғанимат лаҳзалар эканлиги кўз ўнгимизда намоён бўлади.

Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда,

“Уламолар наздида вақтнинг қадри”

китобидан

Қудратуллоҳ Сидиқметов, Абдулқодир Пардаев таржимаси


Муаллиф
Шайх Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда
Таржимон
Қудратуллоҳ Сидиқметов
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони Карим ndash бу Аллоҳнинг Ўз қулларига кўрсатган чексиз Раҳмати бўлиб, у илоҳий бир муждадир. Бу Китобни ўқиган сари янгиянги маънолар очилаверади ва давоми...

7508 12:40 / 30.05.2019
Аллоҳ азза ва жалла Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади.Ўзингиз яхши кўрган нарсадан инфоқ қилмагунингизча ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз. Ниманики инфоқ давоми...

2717 17:20 / 16.04.2020
Доктор Мустафо Маҳмуд дейди .Аллоҳ таоло марака, жангдаги нусратни нафсни устидан нусратга эришиш билан боғлади. Бу ҳақда Ўзининг китобида баён қилиб .Толут аскар давоми...

4152 16:00 / 16.03.2023
Мисрнинг кўзга кўринган қориларидан бири Шайх Мансур Баддор раҳимаҳуллоҳ 1884 йилда Қалюбийя вилоятидаги Банҳонинг маркази бўлган Мижвал қишлоғида туғилди. давоми...

2483 11:00 / 03.03.2021