1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Cуннатнинг ҳикмати

11:28 / 18.10.2018 4337 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Германияда бир мусулмон инсон фарзанд кўради. Суннатга мувофиқ иш кўришни ният қилган оила бошлиғи еттинчи куни боланинг сочини олади ва соч оғирлигида олтин садақа қилади. Бир неча кун ўтгач чақалоқни шифокор кўригига олиб боради. Чақалоқни кўрикдан ўтказган шифокор ажабланган оҳангда, “Фарзандингизнинг сочини сизлар олдингизми ёки ўзи шундай туғилганмиди?” деб сўрайди. Чақалоқнинг онаси “Сочини ўзимиз олдик”, деб жавоб беради.

Шифокор ажабланиш сабабини тушунтириб, “Агар янги туғилган чақалоқнинг сочлари 40 кун ичида олинса, унинг кўриш қобилияти кучаяди, сочлари мустаҳкамланади, фаҳм-идроки очилади. Олимларимиз бунинг ва яна бошқа кўп фойдалари бор эканини эллик кун аввал аниқлашди. Айниқса, бу амалиёт еттинчи куни қилинса, сифатлар янада кўпаяр экан, дейди. Кашфиёт эллик кун олдин маълум бўлган бўлса, сизлар буни қаердан билганигизга ҳайронман”, дебди шифокор. Чақалоқнинг онаси, “Биз буларни пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассаламдан билдик”, деб жавоб қилибди. Шифокор ким ҳақида гап бораётганини англамай ва уни тирик одам дея ўйлаб, “Сизнинг пайғамбарингизга ахборот қанчалик тез етиб келади”, деб сўрабди. Она эса, “У зот 1400 йил олдин яшаган ва у ҳозир биз билан эмас”, дея жавоб қайтарибди. Шифокор эса, тамоман ҳайрат уммонига ғарқ бўлибди.

Шариат таълимотларига мувофиқ туғилишнинг еттинчи куни боланинг сочини олиб, ўша соч оғирлигида кумуш садақа қилмоқ тавсия қилинади.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир ғулом ақийқаси гаровидир. Унинг учун еттинчи куни сўйилади, сочи олинади ва исм қўйилади”, – дедилар”. Абу Довуд ривояти. Бу ҳадисни Термизий, Ибн Можа, Байҳақий, Аҳмад, Ҳокимлар ҳам ривоят қилишган. Термизий ҳасан саҳиҳ деган.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан учун бир қўй (сўйиб) ақиқа қилдилар ва: “Эй Фотима, унинг сочини олиб, сочи оғирлигида кўмиш садақа қилгин”, дедилар. Уни тортган эди вазни бир ёки ундан камроқ дирҳам чиқди”. Термизий ривоят қилган.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

1204 14:01 / 15 март
Ҳар йили шерлар ҳужумидан 100 нафар одам вафот этса, чивин чақиши сабабли 700 миллионга яқин одам касалланса, шундан тахминан 2 миллион атрофидаги одам вафот этар давоми...

3893 11:00 / 14.06.2022
Олимларнинг айтишича, агар Ой бўлмаганда ердаги бир кун олти соатдан иборат бўлар экан. Агар Ой бўлмаганда, сайёрамиздаги тун ҳозиргидан анчагина қоронғироқ давоми...

2272 12:45 / 04.12.2023
иккинчи мақолаБуйракни кўчириб ўтказиш амалиёти дунёдаги кенг тарқалган жарроҳлик амалиётларидан бўлиб, битта буйрак баҳоси 1000 дан 30 минг долларгача баҳоланар давоми...

3013 11:30 / 05.02.2021