1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистонда болалар учун илк диний-маърифий журнал чоп этилади

14:02 / 11.10.2018 3514 pdf Ўқиш режими + -

Юртимизда айни кунларда кўнгилларга сурур, қалбларга ҳузур, кўзларга нур улашувчи яна бир янги нашр – «Илм ва одоб» журнали чоп этилишига тараддуд кўрилмоқда.

«Илм ва одоб» журнали Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Мовароуннаҳр» нашриёти муассислигида чоп этилади.

Ушбу журнал юртимизда яратилган имкониятлардан фойдаланиб, болаларга соф исломий эътиқодни таълим бериш, ёш авлод маънавиятини юксалтиришга хизмат қилади.

Журналнинг ўз олдига қўйган мақсадлардан бири ёш авлодни дунёга донғи кетган аждодларимиз ҳаёти ва ижоди билан яқиндан таништириш, улар қолдирган бой маънавий меросни бола тафаккурига мослаб тарғиб  этишдир. Шунингдек, янги нашр болалар ўртасида умуминсоний қадриятларни тарғиб этади.

Журнал болалар билимини оширишга ёрдамлашади. Эртамиз эгалари бўлган ёшларни Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшадиган, буюк аждодларга муносиб инсонлар этиб тарбиялаш йўлида хизмат қилади. У, хусусан, юртимиз ёшларини имон-эътиқодли, маърифатли, маънавий баркамол қилиб тарбиялашга ўз ҳиссасини қўшади.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Малидаги иқтисодий инқироз Рамазон ойини нишонлашга тўсқинлик қилмайди. Бу ҳақда Мaliweb манбаси хабар берди.Малининг иқтисодий қийинчиликлари глобал сиёсий давоми...

3681 09:14 / 30.03.2022
Бугун, 18 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги .Вақф, хайрия жамоат фонди Васийлик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди, давоми...

2900 15:53 / 18.01.2023
Рим Папаси Франциск Ироққа қилган тарихий ташрифи доирасида Носириядаги қадимий Ур шаҳрига ташриф буюрди дея хабар беради iqna.ir манбаси. Папа у ерда Қуръони давоми...

2395 08:30 / 12.03.2021
Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралари билан биргаликда ишлаб чиқилган .Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида,ги Қонуннинг янги давоми...

3134 16:14 / 21.08.2020