1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Аллоҳ китоб орқали мени азиз қилди

12:26 / 11.10.2018 3876 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳйиддин Муҳаммад Аввома:

Аллоҳ таоло мени “Жавомеъул калим” (қисқа саҳиҳ ҳадислар) китобини ёзиш орқали бир неча ўринларда азиз қилди. Бир кун мен мана шу китобдаги ҳадисларни таҳрир, таҳриж* қилаётган пайтимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни туш кўрдим.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга турли хил кўкатлар – кашнич, укроб, ялпиз ва ҳоказолар тўлдирилган халтачини инъом қилдилар. Бу ҳақиқатдан ҳам бир бахт эди! Отамга бу ҳақида айтганимда, у киши: “Иншааллоҳ бу хайрли хушхабардир. Сиз ихтиёр қилган ҳадислар ҳақиқатдан ҳам саҳиҳ ва уммат, ёшлар учун манфаатли бўлади”, деб башорат қилдилар.

Китобнинг қўлёзмаси ҳали нашриётда экан, Аллоҳнинг бу дунёдаги мукофоти ўлароқ, мен Маккаи Мукаррамага қараб йўл олдим. Каъбатуллоҳнинг ичига киришга муяссар бўлдим. Китобни қўлёзма ҳолида Каъбанинг ичига олиб кириб, унинг Аллоҳ таоло ҳузурида мақбул бўлишини, умматга, мусулмонларга манфаат беришини, китоб улар учун кўпдан-кўп фойдалар келтиришини тилаб дуо қилдим. Ҳақиқатдан ҳам, бугунги кунда бу китоб дунёнинг жуда кўплаб тилларига таржима қилинди. Аллоҳ таоло мана шу китоб сабаб умматнинг, мусулмонларнинг илмларини зиёда қилсин.

 

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
Муҳйиддин Муҳаммад Аввома
Таржимон
Исмоил Муҳаммад Содиқ
Мавзуга оид мақолалар
Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ вафот этганларида Византия императори Лев учинчи қаттиқ йиғлади. Буни кўрган аъёнлар ва епископлар бу йиғининг сабабини сўради. давоми...

4115 12:30 / 23.02.2022
Мен инсонларнинг энг сахий ва энг яхши хулқлисини биламан. Энг сахий инсон ўзи муҳтож бўлатуриб, бера олган инсондир. Энг яхши хулқли инсон эса унга ноҳақлик давоми...

3650 13:52 / 05.01.2025
Америкалик профессор Жералд Диркс 1993 йилда Исломни қабул қилади ва у шундай дейди.Мен ўқиган психология руҳшунослик ҳақидаги барча китоблар ва назариялар давоми...

5159 09:30 / 29.01.2021
Бир киши ҳикоя қилади .Қуръондан бирон нимани тушунмас, уни ёдлашда кўп қийналиб, машаққат чекардим. Шунда устозим ушбу учта дуони саждада лозим тутишимга буюрди давоми...

1870 06:00 / 12.06.2023