1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ал-Ҳаким ат-Термизийнинг йўқолган асарларидан бири топилди

14:30 / 11.10.2018 6406 pdf Ўқиш режими + -

Туркиядаги қадимий музейлардан бирида изланиш олиб бораётган Термиз давлат университетининг илмий тадқиқотчиси Жўрабек Чўтматов буюк мутаффаккир Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али ибн ал-Ҳасан ибн Башир ал-Ҳаким ат-Термизийнинг бугунгача “мафқуд”, яъни “йўқолган” деб келинган асарини топди. Асар Қуръондаги Фотиҳа ва Бақара сурасининг шарҳига бағишланган. Бу ҳақда Turon24 нашри хабар берди.

Топилган янги қўлёзма Мовароуннаҳрда Қуръон шарҳига бағишланган илк асар сифатида баҳоланмоқда. Ҳозирда мазкур асарни дунё тадқиқотчилари эътиборига ҳавола этиш учун араб тилида чоп этиш ишлари бошланган. Сўнгра ўзбек тилида нашрга тайёрланади.

Мисрлик олим шайх Абдулфаттоҳ Абдуллоҳ Бараканинг таъкидлашича, Термизий тўрт юздан ортиқ китоб ёзган бўлиб, улардан олтмишга яқини бизгача етиб келган. Алломанинг асарлари Париж, Қоҳира, Дамашқ, Искандария, Истанбул ва Лондон каби шаҳарлардаги қўлёзмалар жамғармаларида сақланади.

Тарих фанлари номзоди Жалолиддин Мирзаевга айтишича, Ал-Ҳаким ат-Термизий юртимизда тасаввуф ва тафсир илмининг ривожланишини бошлаб берган қомусий олим саналади. Алломанинг Термиз шаҳри яқинида жойлашган мақбараси устида ўрнатилган қабртошдаги битикларда унинг вафот этган санаси ҳижрий 255 (милодий 869) деб ёзилган. Мутафаккир олимнинг 120 йил умр кўргани эътиборга олинса, аллома VIII асрнинг ўрталарида (тахминан 750-760 йиллар оралиғида) таваллуд топган.

Islom.uz сайти портали таҳририяти

Манба
Turon24
Мавзуга оид мақолалар
Малайзия Миллий университети қошидаги Ислом цивилизацияси институтининг Интернет тармоғидаги вебсайтида Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази илмий давоми...

2710 23:09 / 21.01.2023
madrasaislomuz телеграм каналига марҳаматАссалому алайкум илм толиблари Сизларга ислом.уз портали таркибида қайта иш бошлаган madrasaislomuz телеграм саҳифамизга таклиф давоми...

2957 21:30 / 23.09.2021
Президент Шавкат Мирзиёев 1 ноябрь куни Самарқанд вилоятига келиб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръони Карим оятлари тиловат қилинди. Аллоҳ таолодан давоми...

1546 20:20 / 01.11.2023
Мавлиди шариф ndash рабиъул аввал ойи муносабати билан Вақф хайрия жамоат фонди томонидан юртимиз бўйлаб .Мавлид ҳадялари, хайрия маросимлари ўтказилиб, моддий давоми...

1529 16:37 / 29.09.2023