1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон Россиядаги илмий-амалий конференцияда иштирок этади

09:34 / 10.10.2018 2951 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон делегацияси шу йилнинг 12 октябрь куни Москва шарқидаги «Альфа Измайлово» меҳмонхонасида ўтказиладиган "Ислом: психологик барқарорлик – шахсий ва ижтимоий фаровонлик асоси" Бутунроссия илмий-амалий конференциясида иштирок этади.

Мамлакатимиз номидан ушбу анжуманда таниқли олима, «Ҳилол» нашриёт уйи директор ўринбосари  Одинахон Муҳаммад Юсуф иштирок этади.

Таълим ва фан учун Ислом маданияти, фани ва таълимини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кўмагида Мусулмонларга психологик ёрдам кўрсатиш уюшмаси томонидан ташкил этилаётган мазкур анжуманга АҚШ, Индонезия ҳамда Россиянинг турли шаҳарларидан меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда.

Тадбирда психологлар, шифокорлар, жамоат ва дин арбоблар, шунингдек, Федерал Жазони ижро этиш хизмати вакиллари каби турли соҳалардаги маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирок этишади.

Конференция иштирокчилари Ислом бу онгли равишдаги танловми ёки анъанага риоя қилишми, деган саволга жавоб беришлари талаб этилади. Бундан ташқари, мутахассислар экстремистик ва террористик мафкуралар тарафдорларининг дерадикаллашуви ва одатий турмуш тарзига қайтиш муаммоларини муҳокама қилишади. Ёшлар билан ишлашда мусулмонларга психологик маслаҳат бериш ва Ислом ижтимоий психологияси билан боғлиқ масалалар ҳам анжуман иштирокчиларининг диққат марказида бўлади.

Таъкидлаш лозимки,  "Ислом: психологик барқарорлик – шахсий ва ижтимоий фаровонликнинг асоси"  Биринчи Россия илмий-амалий конференциясидан кўзланган асосий мақсад ва натижаларидан бири Россияда мусулмонларга тизимли психологик ёрдам беришга бағишланган ташкилот тузиш саналади.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг китоблари ҳаётлик чоғларидаёқ бошқа тилларга таржима қилина бошланган эди. Бу хайрли иш Аллоҳнинг давоми...

1705 14:30 / 24.08.2019
Жаҳон мусулмонлари иттифоқи Макка шаҳрида Қуръони Карим халқаро музейини очди. Бу ҳақда iqna.ir манбаси хабар берди. Ушбу музейнинг мақсадларидан бири халқаро давоми...

1441 16:47 / 10.08.2023
Тошкент шаҳри Учтепа тумани .Саид Вақос ота, жоме масжиди имомхатиби Фозилжон домла Убайдуллаев Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги .Минор, жоме масжиди имомхатиби давоми...

3396 15:05 / 12.11.2019
Саволларингизга Фатво марказининг колмаркази 781503344 тел. рақами орқали жавоб олишингиз мумкин.Иш вақти ДушанбаЖума, соат 9001700, тушлик вақти бундан давоми...

4951 14:13 / 04.09.2023
Аудиолар

211040 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130300 14:35 / 11.08.2021