1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Умра лицензиясини олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар

21:56 / 15.10.2024 1154 pdf Ўқиш режими + -

Маълумки, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисидаги 12.10.2024-йилдаги 668-сон Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.

Дин ишлари бўйича қўмита мазкур соҳадаги лицензияловчи ваколатли орган этиб белгиланган.

Лицензия - “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти учун якка тартибдаги лицензия сифатида юридик шахсларга тақдим этилади.

Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Ариза. 
Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

- юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), фаолиятни амалга ошириш жойининг манзили, СТИР, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги;

- тадбиркорлик субъекти раҳбари ва ходимларининг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йили, манзили, паспорт (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари;

лицензия талабгори томонидан Дин ишлари бўйича қўмитанинг “Зиёрат” жамғармасига 1 млн АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат. 

“Умра” тадбирлари давомида зиёратчиларга гуруҳ раҳбари этиб диний билим ва кўникмаларга эга мутахассисни жалб қилиш бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузилган шартнома нусхаси;

“Умра” хизматлари кўрсатиш бўйича Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлигининг “Умра” лицензиясига эга бўлган ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартнома нусхаси;

зиёратчиларни ташиш ва парвозларни амалга ошириш бўйича авиакомпания(лар) тузилган ҳамкорлик шартномаси нусхаси;

тадбиркорлик субъектининг зиёратчиларга сифатли хизмат кўрсатиши учун замонавий жиҳозланган бинода фаолият юритиши тўғрисидаги маълумот;

тадбиркорлик субъектининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталашни тасдиқловчи суғурта полисининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори - базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори - базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари.

Дин ишлари бўйича қўмита 2024-йил 15-октябрдан 28-октябрга қадар тадбиркорлик субъектларидан лицензия учун аризаларни қабул қилади.

Иш вақтлари: Душанба - Жума соат 09.00дан 18.00 га қадар. Тушлик вақти: соат 13.00-14.00. 

Тел: 712071758 (ички 124)

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси 100011, Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 12-уй.

Реквизит бўйича батафсил маълумот:

Ҳ/Р 2340 2000 3001 0000 1010

Банк: ҲККМ МБ ББ Тошкент шаҳар, МФО: 00014

Ш/Ҳ 4014 1086 0262 6670 8510 0023 001

ИНН (СТИР): 202 395 586  ОКЕД: 84112

Манба: gov.uz/oz/religions

Мавзуга оид мақолалар
Англия, Уэльс, Шотландия ва Шимолий Ирландия мусулмон жамоалари раҳбарлари мамлакатда исломофобия муаммосининг олдини олиш мақсадида черков, синагог, индус ва давоми...

2209 12:50 / 09.03.2019
Бугун, 16 октябрь муҳтарам уламолар пешин намозига қуйидаги масжидларга ташриф буюрaди1. Ҳомиджон Ишматбеков Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи давоми...

1583 13:46 / 16.10.2021
5 сентябрь куни Тошкент ислом институтида модуль таълим тизимида янги 20192020 ўқув йили бошланиши муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбир Қуръони карим тиловати давоми...

2119 17:40 / 05.09.2019
.Ҳазрат Навоийни англаш сари, мавзусидаги туркум суҳбатларимизнинг навбатдаги сони бугун бўлиб ўтади.Унда Тасаввуф шеъриятиrdquo мавзуси ёритиб берилади.Суҳбатни давоми...

1697 09:37 / 02.04.2021
Аудиолар

211063 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130324 14:35 / 11.08.2021