1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон ва Германия томони Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

10:39 / 10.10.2018 2917 pdf Ўқиш режими + -

2018 йилнинг 8 октябрь куни ТИВда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Германия Федератив Республикаси ҳукуматининг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Маркус Потцель билан учрашди. Бу ҳақда Халқ сўзи хабар бермоқда.

ТИВ ахборот хизмати хабарига кўра, мунтазам Ўзбекистон-Германия сиёсий маслаҳатлашувлари доирасида томонлар Афғонистонда вужудга келган ҳолат ва мазкур давлатдаги тинчлик жараёни истиқболлари борасида фикр алмашдилар.

Учрашувда Ўзбекистон пойтахтида бўлиб ўтган Афғонистон бўйича нуфузли халқаро конференция якунларига кўра 27 март куни қабул қилинган Тошкент декларациясининг бандлари ва таклифларини амалга ошириш борасидаги ҳамкорлик масалаларига асосий эътибор қаратилди.

Суҳбатда «Мозори-Шариф – Ҳирот» темир йўл магистралини, «Сурхон – Пули-Хумри» электр узатиш линиясини, турли узунликдаги автомобиль йўлларини ва Афғонистондаги бошқа инфраструктура объектларини қуриш бўйича лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштириш учун молиявий манбаларни жалб қилиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув давомида Ўзбекистон ташаббуси билан амалга оширилаётган таълим йўналишидаги лойиҳаларда, жумладан Термизда ташкил этилган Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази ҳамда Афғонистонда таълимни қўллаб-қувватлаш халқаро фонди фаолиятида Германия томонининг иштирок этиши муҳимлиги қайд этилди.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Халқ сўзи (online)
Мавзуга оид мақолалар
Кеча 2019 йил 19 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов АҚШнинг турли шаҳарларида бўлиб ўтадиган учрашувлар, халқаро анжуманлар ва давоми...

1845 09:10 / 20.05.2019
Жорий йилнинг 16 октябр куни Москвада 23халқаро Қуръон мусобақасининг саралаш босқичи бўлиб ўтди. Бу йилги мусобақа Россия мусулмонлари диний идораси ДУМ РФ ҳамда давоми...

1339 14:49 / 23 октябрь
Жорий йилнинг 28 май жума куни Истанбул шаҳрида жума намозидан сўнг .Таксим, масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Шаҳар марказида қад ростлаган, 2250 кишилик давоми...

2220 10:30 / 31.05.2021
Аллоҳга беҳад шукрлар бўлсинки, динимизнинг бeшинчи аркони бўлган Ҳаж зиёратига йўл олиш ҳам бошланди. Бундан қувонган юртдошларимиз қалбида қувонч, дилларида давоми...

4460 04:23 / 04.06.2023
Аудиолар

211051 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130312 14:35 / 11.08.2021