1447 йил 17 жумадис сони | 2025 йил 08 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Хайрли эшик

12:25 / 25.07.2018 5167 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эрталаб боласини мактабга олиб борган ота ўйчан эди. Хаёлнинг минг бир туйнугига бош суқиб чиқаркан, иш сўраб мурожаат қилган жойларидан қандай натижа чиқишини сабрсизларча кутарди. Ўйчан алпозда уёқдан буёққа юрар экан, мактабнинг ён тарафидаги кўча бўйида бир сумкага кўзи тушиб қолди. Бировнинг сумкаси тушиб қолгани аниқ эди. Бошқа пайтларда гавжум бўлган кўчада тонгда қатнов кам бўлгани учун сумкани ҳеч ким кўрмаган, чамаси. Сумкани қўлига олиб, очар экан ҳайратдан қотиб қолди. Унинг ичи тўла пул эди.  Ўша кунларда йўқчилик жонидан ўтиб кетган бўлса-да, эркакнинг хаёлидан ёмон ўй ўтмади. “Вақти келиб бу кунлар ўтади ва албатта менга ҳам хайр эшиги очилади! Бировнинг ҳақига кўз тикмайман!” дея ўйлади. Сумка ичида эгасига тегишли бирор ҳужжат бўлмагани учун полиция идорасига қараб йўл олди. 

Полиция маъмурига вазиятни тушунтирган эди, маъмур бир неча соат олдин бир портфелни излаганларини маълум қилди.  Шу тариқа топилган омонат эгасига топширилди ва бу киши билан ҳам юзлаштирилди. Портфел эгаси бир кун олдин иш сўраб мурожаат қилган ширкатнинг бошлиғи эканини кўрган киши бутунлай шошиб қолди. Сумканинг эгаси миннатдорчилик билдириб, эркакнинг яхшилигини муносиб тақдирлади. Албатта, бир кун аввал ширкатига иш истаб сўровнома тўлдирган кишини эслади. Бу воқеадан бир кун ўтиб, унга ширкатдан қўнғироқ бўлди ва ўзига маъқул шартларда ишга қабул қилингани айтилди. Бу хушхабар, шубҳа йўқки, эркакни севинч осмонининг еттинчи қаватига кўтарди...


СУАТ ОЗГЕ

Умида Адизова таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллашда намоз ва закотдан кейин рўза ибодати келади. Инсонни йўлдан урадиган нарсалар ичида қорин ва жинсий шаҳватлар энг давоми...

4584 15:32 / 11.04.2020
. , . , . . Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят давоми...

2844 19:00 / 15.06.2024
Дин ҳақида ижобий фикр юритган динсизлар ёки ўзини динга яқин қилиб кўрсатмоқчи бўлган мунофиқлар quotДин кишини одобахлоққа чақиради, катталарни ҳурмат қилиш, давоми...

9696 05:00 / 28.02.2017
Аллоҳ Расули саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки Улар мўминлар закотни адо қилгувчи кимсалардир Мўъминун сураси, 4оятrdquo. Абу Ҳурайра ривоят қилади Аллоҳ давоми...

3890 11:04 / 13.11.2018
Аудиолар

211618 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130868 14:35 / 11.08.2021