1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

БАХИЛЛИКНИНГ ЁМОНЛИГИ

05:00 / 28.02.2017 3583 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръон бахилликдан қайтарган. Чунки бахиллик кишилар ўртасидаги муҳаббатни йўқотади. Бахил киши ўзаро ёрдамни ёмон кўради, бечора, камбағал, ночор кишиларга ўз бойлигидан ҳеч нарса бермайди. Бу эса, уларнинг қалбини ҳасадга тўлдиради. Қайси халқда бахиллик тарқаган бўлса, ўша халқда ўзаро ёрдам бўлмайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ бахилликни нафратлайди. «Аллоҳ Ўз фазлидан берган нарсага бахиллик қилганлар буни ўзларига яхшилик деб ҳисобламасинлар. Аксинча, бу уларга ёмонликдир. Қиёмат куни бахиллик қилган нарсалари ила бўйинлари ўралур» («Оли Имрон» сураси, 180-оят). 

Аллоҳ бахилликдан халос бўлган кишиларни нажот топгувчилар, дейди: «Ким ўз нафсининг бахиллигидан сақланса, ундоқ кишилар, ҳа, ўшалар ютувчилардир» («Ҳашр» сураси, 9-оят). 

Бахил киши бойликка маҳкам ёпишгани билан камбағалдек яшайди. Чунки бойликни тўплаб, ундан фойдаланмай юриш камбағалликнинг бир туридир. Балки энг ёмон туридир. Бахил киши хор бўлади, кишиларнинг ҳақоратига учрайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ Қуръони Каримда айтадики, «Ва ким бахиллик қилса, албатта, ўзига бахиллик қиладир. Ва, ҳолбуки, Аллоҳ бой, сизлар камбағалсизлар» («Муҳаммад» сураси, 38-оят). 

Кимки кўнглим тинч, ҳаётим саодатли бўлсин, деса, бахилликдан қочсин. Лекин унинг акси бўлган бошқа бир ёмонликка ҳам дучор бўлмасин. Бу ёмонлик - исрофгарчиликдир. Аллоҳ комил мўминларни сифатлаганидек сифатларга эга бўлишга уринсин: «Улар инфоқ қилганларида исроф ҳам ва хасислик ҳам қилмаслар. У иккиси ўртасида мўътадил бўлурлар» («Фурқон» сураси, 67-оят).

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ўз Робблари азза ва жалладан давоми...

3208 19:00 / 16.01.2023
Баъзи орифлар сабрнинг мақоми учтадир, дейдилар Биринчи мақом шаҳватни тарк қилишдан иборат бўлиб, уни .тавба қилувчилар даражаси, дейилади. Иккинчи мақом тақдир давоми...

2814 19:00 / 26.05.2024
Аллоҳ таоло бандасини ер юзида Ўзи яратиб қўйган турли ўсимликлар ҳақида тааммул қилишга буюради .Ва ер юзида қўшни бўлаклар бор. Шунингдек, узумли давоми...

1234 19:00 / 05.07.2025
Закотни олувчи Қуръонда зикр қилинган саккиз синфдан бири бўлиши лозим. Унинг зиммасида бир неча вазифа борБиринчи одоб Аллоҳ таоло уни ғамга солган нарсани йўқ давоми...

6770 15:30 / 04.04.2020