1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Деҳқончиликга бир назар

15:40 / 24.03.2018 3915 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўзингиз экадиган нарсани ўйлаб кўринг-а!

Уни сиз ундирасизми ёки Биз ундирувчимизми?

Инсонлар ва ҳайвонлар фойдаланадиган ўсимликни олиб кўрайлик. Унинг униб ўсишида, мева-маҳсулот беришида инсоннинг қандай ўрни бор? У Аллоҳ яратган ерга Аллоҳ яратган уруғни Аллоҳ яратган тан аъзоларини ишлатиб, сепади, холос. Қолганига ҳеч нарса қўлидан келмасдан, қараб тураверади. Уруғнинг униб чиқиши учун ер, сув, уруғлик ва ким­ёвий моддаларнинг ўзигина кифоя қилмайди. Уруғнинг ичида Аллоҳ таолонинг қудрат қўли ҳаракатга солиб турган ички имконият бор. Ана ўша имконият ишга тушиб, ажойиботлар содир бўлади. Кўпгина ўзгариш, ўсишлардан сўнггина уруғи олинган набототга ўхшаш ўсимлик ўсиб чиқади. Унга ким шакл беради? Ким ранг беради? Ўз-ўзидан бўладими ё? Инсон бу ишни амалга ошириш у ёқда турсин, ўша ўсимликка ўхшатиб битта расм чиза олмай, овора бўлади. Ҳаммасини ҳам бир ёққа қўйиб туриб, «Биринчи ўсимлик қаёқдан пайдо бўлди?» деган саволга жавоб излаб кўрайлик-чи. Жавоб битта: Роҳман сифатли Аллоҳдан бошқа ҳеч ким пайдо қилган эмас. Ушбу ҳақиқатни эслатиб туриш учунми, баъзида ҳамма шарт-шароит бўлиб турса ҳам, экин ўсмай қолаверади ёки ўйлаган ҳосилни олиб бўлмайди. Чунки бу ишда инсон бир воситачи, холос. Ҳақиқий иш бажарувчи Аллоҳ таолонинг Ўзи. У ҳар бир нарсага қодир!

 Агар хоҳласак, уни қуруқ чўпга айлантириб қўямиз. Сизлар эса надоматда ажабланиб:

«Албатта, биз зиён кўрганлармиз.

 Балки маҳрум бўлганлармиз», (дейсизлар).

Зироатни Аллоҳ таоло ўстириши аввал таъкидланиб, бу борада ҳам инсоннинг ожизлиги унинг эсига солинган эди. Ушбу уч оятда инсоннинг мазкур ожизлиги бошқа томондан таъкидланмоқда.

«Агар хоҳласак, уни қуруқ чўпга айлантириб қўямиз».

Ҳа, Аллоҳ таоло Ўзи хоҳлаган лаҳзада ям-яшил бўлиб турган дов-дарахт, ўт-ўлан ва экин-тикинларни қуруқ чўпга айлантириб қўйиши жуда ҳам осон. Бу қудратини бандаларига эслатиб туриш учун ҳар замонда намуна сифатида мисоллар кўрсатиб ҳам туради. Агар Аллоҳ Ўзи хоҳлаб, набототларни қуруқ чўпга айлантириб қўйса, бандалар нима қила олади? Ҳеч нарса. Уларнинг қила оладиган иши

«...надоматда ажабланиб:

«Албатта, биз зиён кўрганлармиз.

Балки маҳрум бўлганлармиз», дейиш бўлади, холос.

Бас, шундай экан, бандалар ўзлари экаётган нарсаларни ундирувчи Зот – Аллоҳ таолога иймон келтириб, У Зотга ибодат қилсалар бўлмайдими?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Тафсири Ҳилол китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўз қабиласида катта обрўга эга бўлган, шоирлиги ва уддабуронлиги билан шуҳрат қозонган Туфайл ибн Амр адДавсий Маккага келди. Қурайшликлар дарҳол унинг йўлини давоми...

4901 16:46 / 26.12.2017
Иорданиялик ҳамаср олимлардан Саъид Ҳавво раҳматуллоҳи алайҳи уч қисмдан иборат асарлар силсиласини режалаштирган. Бу силсила қуйидаги асарлардан иборат давоми...

1778 16:10 / 08.06.2021
Қуръони Карим суралардан, суралар эса оятлардан иборатдир. Уларнинг ўзига яраша тартиби бор. Оят ва сураларнинг тартиби ҳақида батафсил сўз юритишдан аввал бу давоми...

4756 20:11 / 24.12.2019
иккинчи мақола4. Бир калимани бошқа калимага алмаштиришдаги ихтилофлар.Бунда кўпинча ушбу калималар ўзаро муродиф ndash маънодош синоним бўлади. Ушбу муродиф давоми...

4589 13:55 / 11.02.2020