1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара cураси, 232-оят

13:00 / 13.03.2018 3109 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хотинларни талоқ қилганингизда, муддатлари охирига етганда, яхшилик билан ўзаро рози бўлишиб, эрларига қайта никоҳланишларини ман қилиб, ушлаб турманг. Сизлардан Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар ушбу ила ваъзланади. Шундай қилишингиз сиз учун тозароқ ва покроқдир. Ва Аллоҳ биладир, сиз эса билмассиз. Бақара 232.

Имом Термизий ривоят қиладиларки:

«Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳу Набий алайҳиссаломнинг даврларида синглисини мусулмонлардан бир кишига эрга берди. Эру хотин бир муддат бирга яшашди. Кейин эр хотинини бир талоқ қўйиб, идда ичида унга қайтмади. Иддаси чиқиб кетди. Кейин икковлари ҳам афсус қилиб, эр хотинга, хотин эрга муҳаббат қилди. Ва бошқа совчилар қатори, эр ҳам совчи қўйди. Шунда Маъқал ибн Ясор унга:

«Пасткашнинг ўғли пасткаш! Сени ҳурмат қилиб, синглимни берган эдим, сен бўлсанг уни талоқ қилдинг. Аллоҳга қасамки, у сенга абадий қайтмайди», – деди. Сўнгра Аллоҳ таоло эрнинг хотинга, хотиннинг эрга ҳожатини билиб, «Хотинларни талоқ қилганингизда, муддатлари охирига етганда...» деб бошланиб, «...сиз эса билмассиз» деб туговчи оятни нозил қилди. Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳу ояти каримани эшитишлари билан:

«Парвардигорнинг сўзини эшитдик ва итоат қиламиз», – дедилар-да, куёвни чақириб:

«Синглимни сенга никоҳлаб бераман ва сени ҳурмат қиламан», – дедилар».

Тушунарли бўлиши учун эслатиб ўтиш лозимки, талоқ бир ёки иккита бўлиб, ражъий – қайтиш мумкин бўлган талоқ бўлса, идданинг ичида эр хоҳлаган пайтида қайтиб олиши мумкин. Эрнинг «Сени қайтариб олдим», дейиши ёки шунга ўхшаш бошқа гапларни айтиши ёки у ер-бу ерини ушлаши ва ҳоказолар билан оилавий ҳаётлари қайтадан бошланиб кетаверади. Бунда қайта никоҳ ўқишнинг ҳожати йўқ. Аммо идда ичида эр қайтмаса ва идданинг муддати чиқиб кетса, талоқ «боин» талоққа айланади, никоҳни янгилаш зарур бўлади. Бунда эса хотин имтиёзга эга бўлади. Хоҳласа, эр билан қайта ярашади, хоҳламаса, ярашмайди. Оятнинг нозил бўлишига сабаб бўлган ҳодисада идда чиқиб, талоқ «боин»га айланган, хотин эри билан қайта ярашмоқчи. Бунга шариат йўл беради, лекин унинг акаси тўсиқ бўлмоқда. Шунинг учун оятдаги хитоб аёлларнинг ишбошиларига қаратилган:

«Хотинларни талоқ қилганингизда, муддатлари охирига етганда, яхшилик билан ўзаро рози бўлишиб, эрларига қайта никоҳланишларини ман қилиб, ушлаб турманг».

Бу ҳам Аллоҳнинг бандаларига меҳрибонлигидир. Маълумки, инсоннинг қалби ўзгарувчан бўлади. Бугун бировни ёмон кўриб, қўлидан келган барча ёмонликни қилишга тайёр турса ҳам, эртага ўша одамни яхши кўриб, унинг учун ҳамма нарсага ҳозир туради. Бу ҳолат айниқса, оилавий ҳаётда – эр-хотин ўртасида янада ёрқин намоён бўлади. Эр-хотин бир-бири билан келишмай, иш талоқ даражасига бориб етса, идда даврида бир-биридан жудоликда яшаб, қадрларига етишиб, ҳар ким ўз хатосини тушуниб, шеригининг яхшиликларини эслаб, бирдан қайтиб, ярашишни истаб қолса, қандай яхши! Иложи борича оилани бузмай, сақлаб қолишга ҳаракат қилиш керак. Бу ҳолда қариндошлар ишни қийинлаштириб, қайта ярашишларига тўсиқ бўлмасликлари керак.

Шунинг учун ҳам оятда ўртага иймонни солиб, бу ишга мусулмонларнинг рағбатлари қўзғатилмоқда:

«Сизлардан Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар ушбу ила ваъзланади. Шундай қилишингиз сиз учун тозароқ ва покроқдир. Ва Аллоҳ биладир, сиз эса билмассиз».

  Оилада талоқ содир бўлганида, орадаги фарзанд, жумладан, эмизикли гўдакларнинг ҳоли нима кечади? Ота-оналарнинг бирга яшашларининг имкони бўлмаса, гўдак фарзанднинг кафолатли ҳақ-ҳуқуқи бўлиши керак.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бақара 12. Огоҳ бўлингки, улар ndash ўшалар бузғунчилардир, лекин ўзлари сезмаслар. Бақара 13. Ва агар уларга .Одамлар иймон келтирганидек, иймон давоми...

2882 22:06 / 20.05.2017
Сўнгра сизни ўлимингиздан кейин қайта тирилтирдик, шоядки, шукр қилсангиз. Бақара 56.Бу қисса ҳам ўрни келганда, батафсил ҳикоя қилинади. Ҳозир фақат қисқа эслатма давоми...

3124 09:45 / 04.09.2017
Ичган қасамларингиз сабабли яхшилик қилиш, тақво қилиш ва одамлар орасини ислоҳ этишингизга Аллоҳни тўсиқ қилманг. Аллоҳ ўта эшитувчидир, ўта билувчидир. Бақара давоми...

3137 09:05 / 03.03.2018
.Нур, 37. бир кишиларки, уларни тижорат ҳам, олдисотди ҳам Аллоҳнинг зикридан, намозни тўкис адо этишдан ва закот беришдан чалғита олмас. Улар қалблар ва кўзлар давоми...

8752 15:11 / 10.06.2017