1445 йил 9 шаввол | 2024 йил 18 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Хулқлари ва гўзал суратлари

10:19 / 13.12.2017 5005 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

196

Шундоқ қилиб орадан, ўтди ойлар ва йиллар,

Унут бўлди заҳматлар, бир оз хотиржам диллар,

Кўркам йигит бўлдилар, фақат мақтайди тиллар,

Нечун гўзал бўлмаслар, танлаб олганди АЛЛОҲ.

197

Сабоқ олиб улғайдилар, борган сайин,

Элдаюриб тажрибани,олмоқтайин,

Чеҳралари кулиб турар,сўзлар майин,

Хулқи хушни севар фақат, билинг АЛЛОҲ.

198

Хулқларини аъло қилди,Буюк Холиқ,

Қай холатда бўлсалар ҳам, аҳдга содиқ,

Энг мукаррам ушбу инсон, ҳамдга лойиқ,

Олқишни ҳам энг зўрини, айтдиАЛЛОҲ.

199

Эл аро содиқликда, бўлдилар Аҳмад Амин,

Ҳукми одил мардЎғил ,кўрмади жами замин,

Дўсту душман изласа, топмагай феълда камин,

Тополмайди бенуқсон, қилиб қўйганди АЛЛОҲ.

200

Ўсдилар улғайдилар, хўп камолга етдилар,

Юзлари худди ойдек, хатто ундан ўтдилар,

Хуш  бичим жуссалари, елкалар кенг эрдилар,

Ниҳол мисол боғбондек, шакл берганди АЛЛОҲ.

201

Оҳ қанчалар хузурбахш, дилга ором сўзлари,

Қорачиқлар қоп қора, оқлари нур кўзлари,

Боболари Иброҳимга(А.С), ўхшар экан Ўзлари,

Ким боқсаки ул Зотга, роҳат берганди АЛЛОҲ.

202

Бир - биридан сал очиқ, ёйсимондур қошлари,

Таърифгаожиз ақлим, гўзал азизбошлари,

Жуда кўркам Ўзлари, йигирма беш ёшлари,

Энг мукаммал суратда, чирой берганди АЛЛОҲ.

203

Дона – донатишлари, бамисоли дур каби,

Табассумқилса ул Зот, чароғондур нур каби,

Бундай гўзал суратга, лойиқ фақат хос Наби,

Ожиз қолдим ёзмоқга, илҳом бермаса АЛЛОҲ.

204

Мушкдан афзал ҳидлари, токи юрган йўллари,

Бўй тарқатар йўл эмас, Маккани бор чўллари,

Мушкга ботар тегса гар, муборак бир қўллари,

Терни ҳам хушбўй қилар, йўқдан бор қилган АЛЛОҲ.

205

Юрсалар гар боқсангиз, босиб турарсалобат,

Қадамларишижоат, лекинбордир ҳаловат,

Хулқларини улуғлаб, уммат айтар саловат,

Саловатга буюрган , Ўзи ҳам айтар АЛЛОҲ.

206

Давом этсаммақтовларга, сўзлартопилмас,

Сиз ўйламанг шунинг билан,Сано ёпилмас,

Саловатнилозим тутган, асло қоқилмас,

Ҳабибини севганларни, севганди АЛЛОҲ.

207

Инсу жинсдан бўлган уммат, бир тан бўлса ҳам,

Шаънларига марсияни, тинмайёзса ҳам,

Қуръондаги битта оят,қисқабўлса ҳам,

Барчақулдан, энгбуюк сўз, айтганди АЛЛОҲ.

208

Буюк Роббим зикрқилди,оятида аҳлоқидан,

Афзал қилди Ҳабибини, оламдабор махлуқидан,

Мусибатга шукр қилар, ҳарна келса Холиқидан,

“Сиз буюк хулқ узрасиз” деб, Мустафони севди АЛЛОҲ.


Жиззах шаҳар “ИМОМ БУХОРИЙ” 

                             Жомеъ масжиди, имом ноиби     

                    Ҳалилов Умиджон Абдуҳаким хожи ўғли

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатнинг аломатларини биламизмиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатнинг аломатларидан давоми...

2116 11:55 / 01.11.2019
215Такрор такрор тингларди, бул қиссани Ҳадича,Ишқи тушди Ҳабибга, Ҳақдан сўрар ҳолича,Хизматларин қилай мен, танда жоним борича,Ҳадичани қалбига , ишқин солганди давоми...

5076 18:29 / 18.12.2017
Мавлид ҳақидаги хилофлар оз бўлсада, айрим кишилар ўртасида ҳануз бор. Мавлид ҳақиқатан ҳам бидъатмикин ёки жоиз, савобли амалмикин, деган маънода иккиланиб давоми...

3063 09:00 / 01.10.2021
2726. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Ҳорис ибн Ҳишом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан .Сизга ваҳий қандай келади, деб сўради. Шунда Расулуллоҳ давоми...

4675 21:11 / 15.12.2017
Аудиолар

120037 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41709 14:35 / 11.08.2021